SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  Пенсия таъминоти тўғрисидаги ҳуқуқларингизни биласизми?

Пенсия таъминоти тўғрисидаги ҳуқуқларингизни биласизми?

« Назад

26.05.2017 12:05

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармонга асосан, Ўзбекистон Респуб-ликаси Президентининг Халқ қабулхонаси ташкил этилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда Ўзбекистон Рес-публикаси Президентининг Халқ қабулхоналари очилиб, ўз фаолиятини бошлади.
Айрим фуқароларимиз пенсия таъминоти бораси-даги ҳуқуқларини тўлақонли равишда билмасликлари натижасида, бу борада Халқ қабулхоналарига кўплаб мурожаатлар келиб тушиши кўзга ташланмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, фуқаролар эътиборига Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунидан айрим изоҳларни тақдим қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисобладик.
Ушбу Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ фаоли-ят тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Рес-публикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса, пенсия тайинлашда иш стажи таркибига киритилиши белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт ҳам пенсия тайинлашда ҳисобга олинади.
Даволаш-профилактика муассасаси томонидан берилган ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кекса фуқаронинг ҳақиқатда ўзгалар ёрдамига муҳтож-лигини тасдиқловчи хулосаси ва ушбу хулоса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларга қараб турилган вақтни тасдиқлайдиган маълумотнома ҳамда ушбу кексага қараб турган шахснинг паспорт нусхаси туман (шаҳар) пенсия жамғармаси бўлимига тақдим қилинган тақдирда, ушбу давр тегишли тартибда ҳисобга олиниб, далолатнома тузилади.
Бунда I гуруҳ ногиронини ёки 16 ёшгача ногирон болани, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексага қараб туриш вақти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига фақат қараб турган ва қараб туришга муҳтож бўлган шахс билан бирга яшаган шахслардан бирига қўшиб ҳисобланади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган қараб туриш вақти фуқаро томонидан камида 7 йил суғурта бадали тўланган иш стажи бўлган тақдирда пенсия тайинлашда иш стажига қўшилади.
Ҳозирги кунда айрим фуқаролар умуман иш стажи мавжуд эмаслиги, чет элда ёки бошқа турдаги мавсумий ишда ишлаб келаётгани, пенсия ёшига етган пайтда уларнинг ижтимоий таъминот масаласи қандай бўлиши тўғрисида саволлар келиб тушмоқда.
Ушбу турдаги саволлар ўзининг ижобий ечимини топиши учун Республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2016 йил 22 февралда “Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Рес-публикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахс-ларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек, уларнинг пенсия ҳисоблаш учун олинадиган иш стажи ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги Низоми қабул қилинган.
Низомга асосан, чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходим, якка тартибдаги тадбиркор, деҳқон хўжалиги аъзоси ва оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси томонидан пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда ушбу тўланган суғурта бадали учун пенсия жамғармаси бўлими томонидан меҳнат дафтарчаси юритилади. Қуйида ушбу турдаги суғурта бадали тўловларини амалга ошириш тартиби кўрсатилиб ўтилади.
1. Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси доимий яшаш манзили бўйича Давлат солиқ хизмати органларига идентификация рақами (ИНН) билан мурожаат этадилар, фуқаро чет элда бўлган ҳар ойи учун пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда тўлайди, фуқаро суғурта бадалларини - ҳар ойда ёки ҳар чоракда бир йўла - Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб уч ой мобайнида тўлаш имконияти мавжуд.
2. Солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходим доимий яшаш манзили бўйича Давлат солиқ хизмати органларига идентификация рақами (ИНН) билан мурожаат этадилар. Давлат солиқ хизмати органлари фуқародан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 189-моддасига асосан «Солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчи»дан даромад олувчи ходимнинг жами йиллик даромад тўғрисидаги дек-ларация қабул қилади.
3. Деҳқон хўжалиги аъзоси доимий яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органига мурожаат этади. Деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан - ҳисобот йилининг 1 октябригача тўланади. Бунда суғурта бадалларининг миқдори тўлов кунига белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади ва бир йил учун энг кам ойлик иш ҳақининг 4,5 баробари тўланади. Деҳқон хўжалиги аъзолари бўйича тўлов ҳужжати ҳар бир оила аъзоси учун алоҳида-алоҳида ёзилади.
Суғурта бадалларини Давлат солиқ хизмати органлари Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ягона ғазна ҳисоб-рақамига (Я/Х 23402000300100001010; 3211-бўлим, 303-кичик бўлим) ўтказиб берадилар. Тўлов ҳужжатида суғурта бадали тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт.
Юқорида кўрсатиб ўтилган суғурта бадаллари тўлангач, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан иш ҳақига айлантирилади ҳамда пенсия ва ижтимоий нафақалар та-йинлашда ҳисобга олинади.

Р.ҲУСАИНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хива туман Халқ қабулхонаси мудири.
Қ.ҲАСАНОВ,
Хива туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими мудири.