SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  “ПАРЧАНХОС”ДА САВДО МАЖМУАСИ

“ПАРЧАНХОС”ДА САВДО МАЖМУАСИ

« Назад

10.04.2020 10:46

 Барчани бирдек ташвишга солаётган коронавирус инфекцияси хавфини олдини олиш борасида муҳтарам Президентимиз томонидан алоҳида таъкидланган кўрсатма ва топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича амалий  ишлар  изчиллик  билан амалга оширилмоқда. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар  тўғрисида”ги қарорига асосан аҳолини арзон ва сифатли  озиқ-овқат маҳсулотлари билан  узлуксиз таъминлаш мақсадида  туман  ҳудудларида кўчма  бозорлар ташкил қилинмоқда. 

Ана шундай бозорлардан  бири “Парчанхос” маҳалласида фаолият кўрсата бошлади. Тадбиркор  Ортиқбой Жабборовнинг  тасарруфидаги “Улуғбек” тўйхонасини вақтинчалик  савдо мажмуасига  айлантириш  борасидаги ташаббуси аҳоли учун қулайлик  яратди.
 - Бир кило гўштни 40 минг сўмга харид қилдим. - дейди Эгамберган Оллоберганов - Бозорда арзончилик: бир кило картошка 3 минг 500, пиёз 3 минг,  помидор  ва бодринг 9-10 минг, гуруч 5 минг, тухумнинг бир донаси  600-700  сўмдан.

А.САФОЕВ.