SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  Орамизда ишсизлар бўлмайди

Орамизда ишсизлар бўлмайди

« Назад

19.09.2017 05:53

- “Шуҳрат” медали билан тақдирланишингиз қўшалоқ байрамга ажойиб совға бўлди, шундай эмасми...
– Нафақат ажойиб, балки кутилмаган совға бўлди. 26 ёшимда бундай мукофотга муносиб, деб топилишимни ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Менинг камтарона меҳнатларим инобатга олинганидан жуда қувондим. Ҳар бир ҳаракат ва меҳнат эътиборда эканига яна бир бор ишонч хосил қилдим.
- Мукофот – сизга билдирилган ишонч демак, уни оқлаш учун олдингизга қўйган мақсадларингиз?
- Биринчи навбатда туманимизда профилактик назоратда турадиган ёш бўлмаслигини таъминлаймиз. Бу юртдан не-не буюк зотлар ўтган. Шундай инсонларнинг авлодлари ҳуқуқбузар, жиноятчи бўлишини олдини олиш зиммамиздаги вазифадир.
Иккинчидан, уюшмаган ёшлар билан ишлаш янги механизмда амалга оширилмоқда. Бунда эксперимент лойиҳалардан фойдаланамиз.
Учинчидан, туризмни ривожлантириш орқали ишсиз ёшлар қолмаслигини таъминлаймиз. Буларни амалга ошириш учун куч ва билимимиз етарли, биздан фақат ишлаш талаб қилинади.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши қошида “Ёшлар маркази” ташкил этилиб, унда 10 дан ортиқ тўгарак фаолияти йўлга қўйилади. Шунингдек, “Туризм маркази” ҳам ташкил қилиниши режалаштирилмоқда. Унда рус, инглиз, француз, корейс тиллари ўргатиладиган тўгараклар ташкил этилади, уларга уюшмаган ёшлар жалб қилиниб, 6 ой давомида ўқитилгандан сўнг туристларга хизмат кўрсатадиган кадрлар бўлиб шаклланишади.
Мақсадимиз имкониятлардан тўғри ва етарли даражада фойдаланиш, бу орқали орамизда ишсиз ёш бўлмаслигини таъминлашдир. Ана шунда халқимиз бой бўлади, юртимиз янада равнақ топади.


Шахруза МАТЁҚУБОВА суҳбатлашди.