SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  “ОНА ТИЛИМ - ЖОНУ ДИЛИМ”

“ОНА ТИЛИМ - ЖОНУ ДИЛИМ”

« Назад

30.10.2017 11:42

1989 йил 21 октябрь ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун. Ушбу сана ҳар йили тил байрами сифатида мамлакатимизда кенг нишонланиб келинмоқда.
Шу муносабат билан 7-сон умумтаълим мактабида ҳам ўқувчи ёшлар иштирокида “Она тилим-жону дилим” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Мактаб директори Насиба Машарипова тадбирни очар экан, тилнинг қандай аҳамиятга эга эканлиги, бугун нафақат ўзбек, балки хорижий тилларда ҳам равон сўзлаб, билимлар беллашувида фахрли ўринларни қўлга киритган ўқувчилар сони ошаётгани, уларни юксак маънавиятли, истиқлолга содиқ ҳамда она тилимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда аҳил педагог жамоанинг ҳиссаси катта эканини таъкидлади. Ўқувчиларнинг она тили орқали ифода этган шеър-лари, моҳирона ижро этган саҳна кўринишлари иштирокчиларга кўтаринки руҳ бағишлади.
Ҳар бир миллат борлиғини кўрсатадиган бу аввало ўз она тилимиз эканлиги, она алласи билан қулоғимизга, тану жонимизга сингган тилимизни ардоқламоқ лозим эканлиги тушунтирилди. Шу боис октябрь - она тили ва адабиёти фани ойлиги муносабати билан мактабда танловлар, очиқ дарс ва беллашувлар ҳам ўтказилмоқда.

Ёрқиной ОТАЖОНОВА,
шаҳардаги 7-сон умумтаълим мактаби она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.