SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ОЛДИНИ ОЛИШ ОСОН

ОЛДИНИ ОЛИШ ОСОН

« Назад

12.10.2019 10:12

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилган. Ҳозирги кунда замонавий биноларда маиший техника асбоб-анжомлари ўрнатилиб фойдаланилмоқда. Лекин шу нарсани унутмаслик лозимки, ушбу иншоотларнинг аксарияти олдин қурилган бўлиб, уларга уланган электр сим ва кабеллар ҳам ўша пайтда ўтказилганлигича қолмоқда.
Шу боис корхона ва хонадонларингизда электр қурилмаларидан фойдаланишда қуйидагилар тақиқлансин: 
Ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган, тайёрловчи-корхона тавсияси ва йўриқномасига зид бўлган электр аппарат ва жихозлари ҳамда химоя қобиғи ўз хусусиятини йўқотган ёки зарарланган электр кабеллари ва симларидан;  ишга яроқсиз розетка, ўчиргич (рубильник) ва бошқа электр мосламаларидан; ёнмайдиган асоссиз (подставка) электр иситиш мосламалари дазмол, плита, чойнак ва бошқалардан;                                                                 телевизор, радио, совутгич, иситгич ва бошқаларни назоратсиз қолдириш; ортиқча кучланишли ва қисқа туташув токларидан ҳимоялаш учун қўлбола сақлагичлардан ноўлчам электр иситгичлардан фойдаланиш; омборхоналар, ёнғин ҳамда портлаш хавфи бўлган зоналардан транзит электр сим ва кабелларни олиб ўтиш; электр симларни олиб ўтиш.
Юқорида кўрсатилган ёнғинга қарши тадбирлар бажариб борилса ўз мулк ва ўзгалар мулкини тилсиз ёв бўлган оловдан химоя қилган бўласиз. Ёнғинларни ўчиришдан кўра, уни олдини олиш осонроқ. Буни ҳеч қачон унутманг!
Азиз тадбиркорлар! Табиий бойликларимизни, шу заминда яшаб, меҳнат қилаётган фуқароларни ёнғин балосидан асраш нафақат шу соҳа ходимларининг, балки ҳаммамизнинг муқаддас бурчимиздир.


Қ.АБДУРАҲМОНОВ,
туман ЁХБ инспектори, лейтенант.