SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  «ҲОКИМ ВА ЁШЛАР»

«ҲОКИМ ВА ЁШЛАР»

« Назад

04.08.2018 09:16

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишларида, шунингдек, мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрамига тараддуд жараёнларида ёш авлод вакиллари ҳам фаол иштирок этишмоқда.
Тумандаги «Дошёқ» маданият ва аҳоли дам олиш марказида бўлиб ўтган «Ҳоким ва ёшлар» тадбирида бу алоҳида эътироф этилди. Унда «Дошёқ», «Гулшан», «Бўстон», «Қорақум», «Оқ ёп» маҳаллаларида истиқомат қилувчи йигит-қизлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда ФЎЎБОФМ бўйича туман кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши масъул ходимлари иштирок этишди.
Туман ҳокими О.А.Матяқубов йиғилганларга мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар ҳақида, шунингдек, туманда бу борада амалга оширилаётган амалий ишлар ҳақида гапириб берди. 
Учрашувда ёшлар вакиллари ҳам сўзга чиқиб,  турли масалалар бўйича фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирдилар. Шунингдек, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 Р.СОЛАЕВА, 
ФЎЎБОФМ туман кенгаши раисининг диний-маърифий масалалар 
бўйича ўринбосари.