SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ОИЛА МУҚАДДАС ДАРГОҲ

ОИЛА МУҚАДДАС ДАРГОҲ

« Назад

19.06.2017 05:31

Не-не орзулар ила кутганингиз-хонадоннинг янги бекаси остона хатлаб кириб келди. У нафақат ўғлингизга жуфти ҳалол, балки бўлажак невараларингиз, наслингиз давомчиларининг онаси, биринчи ва асосий тарбиячиси бўлади. Қадами қутлуғ келсин, имонли-инсофли, маърифатли бўлсин, илоҳим! Тўй бошлаган ҳар бир кишининг ҳаёлидан мана шундай ўйлар ўтиши шак-шубҳасиз.
Исломда никоҳ муқаддас саналади.
Ҳар жойда бошлиқ бўлганидек, оилада ҳам бошлиқ бўлиши керак. Оллоҳ таоло: “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қойим турувчидирлар”, деб эркакларга оила бошлиғи вазифасини юклаб қўйган.
Сўнгги пайтларда эркак-лар, айниқса, тўй-хашам масалаларини, ёш оилалар муаммоларини ҳал этишда тизгинни кўпрок хотинлар қўлига бериб қўймоқдалар. Оила бошлиғи эркакларининг фикри, қарор эса, қадрсиз. Фақат илоҳий кўрсатмалар, набавий таълимотлар, дину диёнат, гўзал ахлоқ асосида қурилган оилагина мустахкам ва бахтли бўлади.
Қайси хонадонда шу илоҳий қонун бузилиб, оила бошқаруви жилови хотинга ўтса, масканда тартиб ўзгариши, жанжаллар ва қўйди-чиқдилар кўпайиши мумкинлиги ҳаётий тажрибада исботини топган. Оила тотув бўлиши учун уй бекаси ўз зиммасидаги ишларини ўрнида бажармоғи лозим. Рўзғорнинг ҳаловатли бўлишига аёл асосий сабабчи эканини унутмаса, уй-ҳовлисини тоза-озода бўли-шига аҳамият берса, рўзғор ишларида тадбирли бўлса, эрининг топганига ҳам, тополмаганига ҳам шукр қилса эр ундан рози бўлади. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Қайси бир аёл эрини рози қилган ҳолда оламдан ўтса, у аёл жаннатга киради” деганлар.
Албатта, оиланинг бахту иқболи, барқарорлиги эр- хотиннинг ўзига боғлиқдир. Оилада эр ўзининг бурччини, хотин ўзининг вазифасини билиши, уларнинг оқиллиги, мулоҳазакорлиги оилада тотувлик ва барака бўлишини таъминлайди.
Ф.Сададдинов,
тумандаги “Улуғ Азиз бобо” масжиди имоми.