SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  НУРЛИ ҚУЁШИМ, ЖАННАТИМ ОНАМ!

НУРЛИ ҚУЁШИМ, ЖАННАТИМ ОНАМ!

« Назад

27.11.2018 10:47

DSC_2927Дунёда шундай оналар борки, улар оналик бахтидан воз кечиб, жигаргўшаларини ташлаб кетадилар...
Мен   беш  ёшимда, “Меҳрибон-лик  уйи”га келганман. Шу пайт гача она меҳри нималигини билмаганман. Вера онажоним мени  иссиқ  бағирларига босиб, бошимни силаб, “Сен энди менинг қи-зимсан, сени жуда яхши кўраман. Ой қиз бўлиб юр, яхшими. Бу ерда сени ҳеч ким хафа қилмайди”-деган сўзларидан, меҳр ила боқиб турган кўзларидан, бағрининг иссиқ тафтидан онам эканлигини ҳис қилдим.
Онажоним сизни жуда-жуда яхши кўраман! Сиз минглаб ўғил-қизларнинг бошини силаб, қайноқ меҳрингиз ила қалбларимизга   эзгулик, инсонийлик уруғларини сочган, фидоий меҳнатингиз билан ҳаётда ўз ўринларимизни топишимиз учун тўғри йўлни кўрсатган йўлчи юлдузимисиз. Бизни ўйлаб кечаларни бедор ўтказган, касал бўлсак бошимизда парвона бўлган онаизоримизсиз. 
Ҳар йили туғилган кунингизда сизни қувонтириш учун ўзгача қизиқарли дастурлар тайёрлардик. Бу йил эса 80 ёш юбилейингизни ўтказишни орзиқиб кутмоқда ва қизғин тайёргарлик кўрмоқда эдик. Афсус сиздан айрилиб қолдик... Сизни сўнгги манзилга кўзларимизда ёш билан қалбимиз-юрагимиз йиғлаб         кузатдик.
Мен сизнинг қўлингизда тарбия топганимдан бениҳоя шодман ва сиз билан фахрланаман! Сиз дунёдаги энг олийжаноб ва энг меҳрибон онасиз. Сиз ўзингиздан катта мактаб қолдириб кетдин-гиз. Мен дунёдаги барча оналар Вера онамдек бўлишини хоҳлайман! Жаннатим онам-онажоним!
Сиз ҳамиша биз билан биргасиз, юрагимизда, қалбимизда яшайсиз! Сизнинг берган тарбиянгизни оқлаймиз, Сизга муносиб фарзанд бўламиз. Сизни ҳеч қачон унутмаймиз!
Иззатой САПАЕВА,
Хива шаҳар “Болалар шаҳарчаси” тарбияланувчиси.