SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  Нафосат эгалари байрами

Нафосат эгалари байрами

« Назад

13.03.2018 08:23

Орзиқиб кутиладиган, муҳтарама аёллар ва лобар опа-сингилларимизга эҳтиром рамзи сифатида шукуҳли шодиёна 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни шаҳар ва туманимизда ҳам кенг нишонланди.
Хусусан, Хива шаҳар ҳокимлиги ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда “Муқаддассан аёл” мавзуида тадбир ўтказилиб, байрам дастурхони ёзилди. Унда шаҳримиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшаётган фаол аёллар, маҳалла мас-лаҳатчилари ва илғор хотин-қизлар иштирок этди.
Тадбирни шаҳар ҳокими ўринбосари У.Яқубов очди. Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Абдукаримова байрам билан барчани самимий табриклаб, жамиятимизни гуллаб-яшнаши, оила фаровонлиги, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ривожланишида аёлларнинг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлади.
* * *
Байрам туманимизда ҳам кўтаринкилик билан нишонланди.
Туман хоқими О.А.Матё-қубов, турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган хотин-қизларга туман ҳокимлигининг ташаккур-нома ҳамда эсдалик совға-ларини топширди.
Бугунги кунда аёлларимиз турли жабҳаларда ўзининг фаоллиги, ташаббускорлиги билан юрт равнақига муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда. Бунинг рағбати сифатида аёлларга жуда катта эътибор қаратилиб, улкан имкониятлар яратилган.
- Аёлларга кўрсатила-ётган бу каби эҳтиромларни бутун жамиятга, миллат-нинг эртасига кўрсатила-ётган эътибор намунаси деб биламан, - дейди Соёт касб-ҳунар коллежи директори Роза Худойназарова.
Маданият бўлимлари бадиий ҳаваскорлари онажонлар ва мунис опа-сингилларимизни шарафловчи куй-қўшиқлар ижро этиб, давраларга алоҳида завқ-шавқ бағишладилар.
Ш.МАТЁҚУБОВА,
Д.МАШАРИПОВ,
“Хива тонги” мухбирлари.
* * *
Суратларда: шаҳар ва туманимизнинг бир гуруҳ фаол хотин-қизлари.