SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРДА

МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРДА

« Назад

19.06.2017 05:20

Буни Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати, Олий суд, Марказий банк, Бош прокуратура, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Мудофаа, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Адлия вазирликлари, давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоят ҳокимлиги томонидан туманлар аҳолиси учун уюштирилган сайёр қабуллар мисолида ҳам кўриш мумкин.
Шовот туманида ўтказилган ана шундай қабул шу туман ҳамда Хива ва Қўшкўпир туманлари аҳолисининг Президентнинг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига йўллаган мурожаатлари масалаларига бағишланди.
Ушбу тадбир аввалида туманлар хотин-қизлар қўмиталарининг так-лифига биноан пахта йиғим-терими мавсумида дала меҳнатчилари учун этак тикиб бериш бўйича янги тикув машиналарининг тақдимоти ўтказилди.
- Бундай қулай шароит яратилганлиги туманимиз хотин-қизлари учун айниқса, қувончли воқеа бўлди, - дейди туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Исмоилова, - натижада ишсиз ўтирган аёлларга янги ишчи ўринлари очиладиган бўлди.
- Фарзандларимиз хорижда ўқишаётган эди. Контракт шартномадаги маблағни пул айирбошлаш йўли билан ҳал этиш масаласида ёрдам беришди. Бунинг учун катта раҳмат, - дейди шифокор Манзура Жуманиёзова.
Қабулга келганларнинг яна бири, Ирдимзон ҳудудида яшовчи Шоҳида Ибрагимова ўз мурожаатини шундай ифода этди:
- Туғруқ таътилидан қайтгандан сўнг ўзим ишлаётган мактабга борсам, «Сиз ишдан бўшатилгансиз» дейишди. Чора излаб, охири Сизларнинг олдингизга келишга мажбур бўлдим...
Шоҳиданинг арзи шу ернинг ўзида атрофлича кўриб чиқилди. Аввалги ўрнига ёки унга тенглаштириладиган иш билан таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди. Вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими шунингдек, ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраган, «Тозабоғ» маҳалласида яшовчи Шоҳсанам Раҳимованинг ҳам мурожаатини шу асосда қабул қилиб, ушбу масалаларни назорат остига олишди. Бу ишда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тегишлича масъул эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Сайёр қабулга келган бошқа фуқароларнинг мурожаатлари мазмуни гарчи турлича бўлса-да, мақсад-муддаоларига одилона ёндашиш ва пировардида эл-юрт равнақига муносиб ҳисса қўшиш хислатлари намоён эди.
Ш.МАШАРИПОВ.