SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  МУРОЖААТЛАР ДОИМО ЭЪТИБОРИМИЗДА

МУРОЖААТЛАР ДОИМО ЭЪТИБОРИМИЗДА

« Назад

15.04.2017 06:11

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрда “Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга асосан, Ўзбекис-тон Республикасининг Ҳалқ қабулхонаси ташкил этилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, ҳар бир туман, шаҳарларда Ўзбекистон Респуб-ликаси Президентининг Халқ қабулхоналари очилди.
Худди шунингдек, Халқ қабулхонаси жорий йилнинг февраль ойидан туманимиз фуқароларини қабул қила бошлади. Туман Халқ қабулхонаси замонавий электрон ускуналар. жиҳозлар билан таъминланди. Кутиш, она ва бола хоналари ташкил этилди.
Қабулхонамиз ҳар куни (шанба ва якшанбадан ташкари) эрталаб соат 9:00 дан кечки соат 18:00 гача танаффуссиз ишлайди.
Туман Халқ қабулхонаси Хива шаҳри, А. Темур кўчаси 26-уйда бюджетдан ташкари пенсия жамғармаси биносининг 1-қаватида жойлашган.
Бу ерда жисмоний ва юридик шаҳсларни қабул қилиш, уларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилади.
Дастлабки фаолият юрита бошлаганимиздан буён 200 нафардан ортиқ фуқаролар ўзларини қизиктираётган масалалар бўйича қабулхонага мурожаат қилишди. Мазкур мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилмоқда, айримлари эса тегишли идора ва ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда .
Фуқароларга шу ўринда Халқ қабулхонасининг асосий вазифалари, функциялари ва ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари ҳақида маълумот бериб ўтишни истардик.
“Туманларда ва шаҳарларда тузиладиган Ўзбекистон Респуб-ликаси Президентининг Ҳалқ қабулхоналари тўғрисида”ги Низомга мувофиқ Халқ қабулхоналари Ўзбекистон Рес-публикасининг Президенти девонининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати тузилмаси таркибига киради.
Халқ қабулхоналари Ўзбе-кистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасига бўйсунади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунларига, Ўзбекистон Респуб-ликаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига ва Қарорларига амал қилган ҳолда фаолият кўрсатади.
Халқ қабулхонасининг асосий вазифаси мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини давлат органлари ва хўжалик бошқарув органларининг мансабдор шахслари иштирокида қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа орқали ўтказиш белгиланган.
Халқ қабулхонасининг асосий вазифаси мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, расмийлаштириш, таҳлил қилиш ҳамда мурожаатларнинг ягона назорат остига олган ҳолда кўриб чиқиш, ҳал қилиш учун юбориш, мурожаатларга доир маълумотларни “Ўз-бекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси” ахборот тизимига киритишни таъминлашдан иборат.
Халқ қабулхонаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ҳамкорлик қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида таклифлар киритиш, улардан ўз ваколат доирасига кирувчи масалалар юзасидан маълумотлар ва ҳужжатларни сўраб олиш, зарурият туғилган ҳолларда мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини бузган, шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, қабул қилинган қарорлар ижросини таъминламаган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан так-лифлар киритиш ҳуқуқига эга.
Туманимиз фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ва қонуний манфаатларини таъминлаш, Халқ қабулхонасининг доимий эътиборида бўлади ва бу бизнинг энг асосий вазифамиз бўлиб қолади.

Раҳматжон ҲУСАИНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси Хива туман бўлими мудири.