SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  МУРОЖААТ КЎНГЛИМИЗНИ ТОГДЕК КЎТАРДИ

МУРОЖААТ КЎНГЛИМИЗНИ ТОГДЕК КЎТАРДИ

« Назад

10.04.2020 10:42

Гавҳаржон ДУРДИЕВА, Архитектура фанлари доктори, 
профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси

Муҳтарам Президентимиз яқинда видеоселектордаги Мурожаатномасида - “Ишонтириб айтаманки, коронавирус тарқаб кетмаслиги учун давлат барча чораларни кўради. Аммо шу синовли дамларда ҳар бир ўзбекистонлик, ҳар бир идора, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Касалликни маҳалламизга, уйимизга, оиламизга олиб кирмаслик учун энг аввало ўзимиз масъулмиз” - деб таъкидлаганлари халқимизни яна бир бора сергаклантирди. Ушбу вирусга қарши курашиш масъулиятимизни икки баравар оширди, десак муболаға бўлмайди.  Давлатимиз раҳбарининг ушбу  сермазмун сўзларидан барча фуқароларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилди. 
Барча қатори қадимий Хива шаҳрида ҳам коронавирус эпидемиясига қарши бир қатор амалий тадбирлар ўтказил-моқда. Хусусан,  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги яратаётган кенг имкониятлардан фойдаланиб, ишсиз ўтирган бир қатор ёшларнинг 25 таси билан суҳбат ўтказиб, уларни санитария эпидемология осойишталик маркази ходимларига бириктирдик. Президентимиз     “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Давлатимиз раҳбарининг      Мурожаатномадаги “...Туристик ва меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар шу йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилади. Уларга   ижтимоий  солиқ ставкаси ҳозирги 12 фоиздан 1 фоизга туширилади. Ушбу имтиёздан соҳада хизмат кўрсатаётган мингдан ортиқ субъектлар фойдаланиш имкониятига эга бўлади”,  деган сўзлари ўз навбатида Хива шаҳридаги 50дан ортиқ оилавий ва 22 дан ортиқ жаҳон талабларига жавоб берадиган меҳмонхона эгаларини  ҳам қувонтирди. Сонларда таҳлил қиладиган бўлсак - туризм экспорти Хива шаҳрида 2019 йилда 2018 йилга нисбатан - 4млрд. сўмдан 14 млрд. сўмга ошган эди, яъни даромад 100%дан ҳам ошиб кетганлигини инобатга олсак, Юртбошимизнинг ушбу Фармондаги бу соҳага қаратилган эътибори хивалик  тадбиркорларимизни қалбида келажакка ишончларини янада орттирди. 
Хива 3000 минг йилдан буён ўз тарихида жуда кўп қамалларни, эпидемия-ларни мардановор енган шаҳардир. Қадимий қаъла кўчаларини айланар эканмиз, ўша пайтлар қанчалик қийин иқтисодий шароитлар бўлганлиги, биров-бировдан хабар олиш, етар-етмаслик, касалликлар, очлик, дори-дармонларнинг етишмаслиги каби аждодларимизнинг қийин аҳволи бугун кўз олдимиздан ўтади. 
Азиз юртдошлар! Қарс икки қўл-дан чиқади. Сизу Биз янада фаолроқ бўлайлик! Донишмандлигингизни, тадбиркор ва сабрли эканлигингизни, қадим удумларимизни давомчиси сифатида озода ва саришта халқ эканлигингизни кўрсатадиган вақт келганлигини ва бу ишларни самарали йўлга қўйиш бизга кўпроқ боғлик эканлигини унутманг! Биз буюк халқ фарзандларимиз ва биз бу вирусни албатта, енгамиз ва олдингидан ҳам кўпроқ ютуқларга эришамиз.