SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  МУРОЖААТ ҚИЛИШНИ УНУТМАНГ!

МУРОЖААТ ҚИЛИШНИ УНУТМАНГ!

« Назад

20.03.2020 11:24

Бугунги кунда дунёнинг қатор мамлакатларида инсон ва ҳайвонлар учун умумий бўлган қутириш, куйдирги ва бошқа касалликлар бўйича мураккаб эпизоотик вазият сақланиб қолмоқда.
Туманда ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касаллик-ларини четдан кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш, эпизоотик барқарорликни таъминлаш ва амалга оширилаётган ишларни янада қониқарли ўтказиш масадида вилоят ҳокимининг жорий йил 12 февралдаги қарорига мувофиқ вилоятимизда, шу жумладан, туманимизда 15 февралдан 25 апрелгача “Долзарб 70 кунлик” тадбирининг эълон қилиниши янада мақсадга мувофиқдир.
Ушбу долзарб кунни уюш-қоқлик билан ўтказишни таъминлашда  туманимиз аҳо-лисининг қишлоқ хўжалик ҳайвонлари, ит, мушук ва бошқа ҳайвонларини юқумли касалликларга қарши эмлатишларида фаол иштирок этишларини сўраймиз. Унутманг, қишлоқ хўжалик ва уй ҳайвонларининг соғлиги – аҳоли соғлигининг гаровидир.


А.АБДУЛЛАЕВ,
туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи.

* * *
Шунингдек, Хива ТТБ “Саломатлик маркази”, шаҳар ва туман санитария эпидемио-логия назорати марказлари “Долзарб 70 кунлик” тадбири ўтказилиши муносабати билан аҳолидан қутириш, геморрагик, оқ сил, камқонлик касалликларидан сақланишни огоҳлантиради. Агарда Сизнинг ит ва бошқа ҳайвонларингизда қутириш аломатлари сезилса, ёки Сизни тишласа, дарҳол ветеринария ҳамда даволаш-профилактика муассасаларига мурожаат қилинг!

А.БОЛТАЕВ,
Хива ТТБ “Саломатлик 
маркази” шифокори.
Г.КАРИМОВА,
Хива шаҳар ДСЭНМ шифокори.