SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  МОЛ-МУЛКИНГИЗНИ ЁНҒИНДАН АСРАНГ!

МОЛ-МУЛКИНГИЗНИ ЁНҒИНДАН АСРАНГ!

« Назад

19.06.2017 05:24

Туманимиздаги «Қадамбой Маткаримов» и.ч.т.к «Аракс кўп соҳали» кичик корхонаси ва «Баховиддин» фирмасида назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2016 йил 1 декабрдаги 01-сонли қарори билан тасдиқланган текширишлар режа-жадвалига асосан хўжалик юритувчи субъектларга тегишли биноларни ёнғинга қарши холатини туман ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари томонидан текшириш ўтказилди. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига асоссиз аралашмаслик мақсадида Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги қарори билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги Низомга асосан жорий йилнинг шу кунигача туман ҳудудидаги 90 та хўжалик юритувчи субъектларда ёнғин профилактикаси кўриги ўтказилиб, тадбиркорлар билан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, ишлаб чиқариш корхоналари ва дўконларда қўлбола электр печлардан фойдаланмаслик, чойхона ва ошхоналарда газ баллонлардан белгиланган тартибда фойдаланиш тўғрисида тушунтириш - йўриқномалар берилди.
Ўтган йилнинг 5 ойи давомида тадбиркорлик субъектларида 3 та ёнғин содир бўлган, жумладан, 2016 йил 22 февраль куни “Сангар” маҳалласида яшовчи, 1950 йилда туғилган С.Болтаевга тегишли фермахона биносида содир бўлган ёнғин натижасида 3 500 000 сўм миқдорида зарар кўрган. Ёнғин шу куни фермахона ишчиси чиқиндиларни ёқиб юбориши натижасида содир бўлган.
2016 йил 29 апрелда эса “Калта минор” маҳалласида яшовчи, 1968 йилда туғилган О.Тиллаевга тегишли дўкон биносида содир бўлган ёнғин натижасида 3 200 000 сўм миқдорида зарар кўрган. Дўкон эгаси музлатгичга уланган электр токини манбадан ажратгани оқибатида қисқа туташув бўлиб, ёнғин содир бўлган.
Ҳурматли тадбиркорлар! “Ўз уйингни ўзинг асра” шиорига амал қилиб, яшасак, соғлигимизни ва мол-мулкимизни ёнғинлардан асраган бўламиз.
Ф.МАТЁҚУБОВ,
туман ИИБ ЁХБ инспектори, сержант.