SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  МИЛЛИЙ ЛИБОСЛАР НАМОЙИШИ

МИЛЛИЙ ЛИБОСЛАР НАМОЙИШИ

« Назад

16.10.2017 05:47

Танловда 11 та касб-ҳунар коллежлари жамоаларининг юқори кўрсаткичларга эга бўлган истеъдодли фаол ўқувчилари ўзларининг янги либос тўпламларини намо-йиш этишди.
- Мен либослар дизайнини яратишга жуда ҳам қизиқаман. Шу боис бугунги танловда ўз ишларим билан иштирок этдим. Менинг тўпламим миллий атлас ва адрасдан тикилган куйлаклар бўлиб, у бежиримлиги ва ёрқин жилокорлиги билан бошқа либослардан ажралиб туради, - дейди танлов иштирокчиси Севинч Мадаминова.
Якуний натижаларга кўра Хонқа маиший ҳизмат ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи 1-ўринни, Хива “Гиламчи” енгил саноат, Хива туризм касб-ҳунар коллежлари 2-ўринни, Урганч Ғойбу қишлоқ хўжалиги, Гурлан хизмат кўрсатиш ва транспорт, Шовотқалъа маиший хизмат касб-ҳунар коллежлари 3-ўринни кўлга киритишди. Уларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Ғолиб жамоа танловнинг Республика босқичига йўлланма олди.

Д.ОТАЖОНОВА,
коллеж маҳсус фан ўқитувчиси.