SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  МЕҲР-ОҚИБАТ АЙЁМИ

МЕҲР-ОҚИБАТ АЙЁМИ

« Назад

26.05.2017 12:15

Ҳар йили мусулмон дунёси Рамазон ойини катта қувонч ва мамнуният билан кутиб олади. Рамазон ойидаги фазилатлардан баҳраманд бўлишни тилаб, Оллоҳга дуои хайрлар қиладилар. Ойлар султони моҳи Рамазон ўз фазилати, гўзал мукофотлари ва ширин ифори билан юзланмоқда. Бу ой мурувват, ҳайр эҳсон, яхшилик қилиш, ўзаро иттифоқлик, дўстлик ва ҳамкорлик ойидир.
Юртимиз мустақиллигининг илк йиллариданоқ диёримиз мусулмонларига ўзларининг диний маросимларини тўла адо этишлари учун барча зарур шароит, етарлича имкон яратилиб берилди. Рамазон ойида жамоат ҳолида тун ярмигача таровеҳ намозларини адо этиш учун имконият берилишини ўзи бу ой муносабати билан мусулмонларга яратиб берилаётган қулайликлар намунасидир. Одатда ушбу ойда бошқа ойда камдан-кам қилинадиган савобли амалларни кўпроқ қилиб қолишга уринилади. Ота-оналаримиз, қариндош, ёру биродарларимизникига ифторлик баҳона зиёратга борилади. Беморлар ҳолидан хабар олиниб, кўнгиллари сўралади. Айрим сабаблар билан ўзаро аразлашиб қолганлар, гина-қудратли кишилар ҳам бир-бирларини кечириб, ўзаро узрлар айтиб, бир-бирларига қучоқ очадилар.
Диёримизда яшовчи барча мўмин-мусулмонларни ойлар султони Рамазон шариф билан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз. Оллоҳ таоло бу ойни барчаларимизга қутлуғ ва хайрли айласин.
Ҳ.ИСМОИЛОВ,
“Абдуқодир бобо” масжиди имом-хатиби.