SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  МАСЪУЛИЯТНИ ЧУҚУР ҲИС ҚИЛАЙЛИК

МАСЪУЛИЯТНИ ЧУҚУР ҲИС ҚИЛАЙЛИК

« Назад

30.01.2017 06:51

Бугунги кунимизни узорқни яқин, мушкулни осон қиладиган транспорт воситалари хизматисиз тасаввур қилиш қийин. Йўлларда ҳаракатланаётган транспорт воситалари сони йилдан-йилга ошиб бораётгани бир жиҳатдан тараққиёт ва фаровонлик белгиси ҳамдир. Бу ҳаммамизни қувонтиради. Масаланинг яна бир жиҳати ҳам борки, бу ўз навбатида хоҳ у ҳайдовчи бўлсин, хоҳ у пиёда бўлсин ҳар биримиздан хавфсизликни таъминлаш мақсадида йўл ҳаракати қоида-ларига қатъий амал қилишимизни ҳам тақозо этади.
Туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходимлари томонидан тегишли идоралар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт билан боғлиқ нохуш ҳодисаларни олдини олиш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Афсуски, шунга қарамасдан гарчи 2015 йилга нисбатан сон жиҳатдан камайган бўлса-да, йўл-транспорт ҳодисалари ўтган йилда ҳам содир этилди. Бунинг натижасида бевақт ҳаётдан кўз юмганлар ҳам йўқ эмас. Бу аянчли ҳодисаларга энг аввало, ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасликлари, тезликни оширишлари, тегишли кўникмасиз ва ҳайдовчилик гувоҳномасиз рулга ўтирганлари сабаб бўлган.
Олиб борилган тарғибот тадбирлари ва назорат натижасида 2016 йилда қоидабузарликлар умумий сони, шунингдек, спиртли ичимлик ичиб транспорт бошқарганлар сони ҳамда вояга етмаганлар ва болалар билан боғлиқ бахтсиз йўл транспорт ҳодисалари сони аввалги йилга нисбатан камайишига эришилди.
Асосий диққат-эътибор энг аввало, турли кўринишдаги қоида-бузарликларнинг олдини олишга қаратиляпти. Содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари атрофлича таҳлил этилиб, тегишли идоралар ва маҳалла фуқаролар йиғинларига тақдимномалар киритилиб, жойларда муҳокама этиб борилаётгани ижобий самаралар беряпти.
Шу мақсадда мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, коллеж ва лицей ўқувчилари, меҳнат жамоаларида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш мавзуида ўтказилаётган суҳбат, мулоқот ва тарғибот тадбирлари келгусида ҳам мунтазам давом эттирилади.
Ҳеч кимга сир эмаски, бугунги кунда айрим шахсий транспорт эгаларидан баъзилари белгиланган қоидаларга амал қилиб, айримлари эса ноқонуний тарзда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланишмоқда. Шуни унутмаслик керакки, бундай ҳайдовчи фақат ўзи эмас, хизмат кўрсатаётган йўловчиларнинг ҳаёти учун ҳам масъул ва жавобгардир.
Шунинг учун йўловчи ташиш билан шуғулланиш ҳам белгиланган қонун-қоида асосида бўлиши лозим.
2016 йил давомида давлат солиқ ва “Ўздарётранс” агентлиги идоралари масъул ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд ва назорат тадбирлари давомида лицензиясиз йўловчи ташиш билан шуғулланиб юрган 248 нафар ҳайдовчи аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Ёши улуғ отахону онахонларимиз йўлга отланаётган фарзандларга “Йўлингиз бехатар бўлсин, ой бориб омон келинглар” дея тилак билдиришади.
Бу тилаклар ижобат бўлиши учун ҳар биримиз тартиб қоидаларга амал қилайлик, ҳушёр бўлайлик. Токи, йўллар бехатар бўлсин!

Ж. ОЛЛАБЕРГАНОВ,
туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори, сержант.