SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  МАСЪУЛИЯТЛИ ТАДБИР

МАСЪУЛИЯТЛИ ТАДБИР

« Назад

22.08.2017 07:36

Хоразм вилояти ҳокимининг 2017 йил 8 июль 132-Ф-сонли, Хива тумани ҳокимининг 10 июль 106-Ф-сонли Фармойишларига асосан жорий йилнинг 10 июлидан 10 сентябрига қадар вилоятимиз, шу жумладан, туманимиз ҳудудида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги” тадбири ўтказилмоқда.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Бунинг учун ота-оналар, мактаб муассасалари, идора-ташкилот раҳбарлари, ҳайдовчилар ҳамда барча фуқаролар ойликда ўзларининг ҳиссаларини қўшишлари лозим.
“Йўл ҳаракати хавфсизлиги икки ойлиги”да вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ҳар куни болаларига йўлларда юрганларида эътиборли бўлиб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда юришларини тушунтириб боришлари даркор. Шунингдек, ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишда масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда белгиланган тезликни оширмасликлари, йўл белгиларига амал қилишлари зарур. Хива туман ИИБ ходимлари кенг жамоатчилик, ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида, маҳаллаларда ва ўқув муассасаларида хавфсизлик мавзусида тушунтириш ишлари ҳамда турли тарғибот тадбирлари ўтказиб бормоқда. Шунингдек, корхона-ташкилотлар раҳбарлари “Ҳаракат хавфсизлиги икки ойлиги”ни намунали ўтказишда масъулиятни оширган ҳолда, ўз қўл остидаги ходимлар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш бўйича тадбирлар белгилаб амалга оширишлари лозим. “Йўл ҳаракати қоидалари” бўйича ўқув амалий машғулотлари, ИИБ ЙҲХГ билан ҳамкорликда “Яшил чироқ”, “Светафор”, “Диққат, пиёда” каби йўналишларда ўқувчилар ўртасида беллашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Ҳурматли юртдошлар! Ҳаракат хавфсизлиги икки ойлигида фаол қатнашайлик, йўлларингиз доим бехатар бўлсин!
Ж.ОЛЛАБЕРГАНОВ,
туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори, сержант.