SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  МАРДЛАР НОМИ МАНГУ ЯШАЙДИ

МАРДЛАР НОМИ МАНГУ ЯШАЙДИ

« Назад

16.05.2018 13:35 Хива туризм касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган маданий-маърифий тадбир Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланди. Унда “Дўстлик” маҳалласи меҳнат фахрийлари, жамоат ташкилотлари вакиллари, ўқувчи ёшлар, ижодкор зиёлилар иштирок этишди.
 “Дўстлик” МФЙ раиси Ғ.Юсупов тадбирни очар экан, иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган мард ва жасур ҳамюртлар хотирасини ёдлаш, фахрийларга иззат-эҳтиром кўрсатиш шарафли бурч эканини алоҳида таъкидлади.
Сўзга чиққан меҳнат фахрийлари Р.Бобо-жонов, М.Саъдуллаев, О.Антонова, С.Эгамова, УрДУ ўқитувчиси Д.Бутанова, шифокор А.Болтаев  ва бошқалар уруш йилларида хал-қимиз бошидан кечирган қийинчиликларни ҳаётий  мисоллар орқали гапириб бердилар ва бугунги тинч-замондан шукроналикларини изҳор этдилар.
Санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар, коллеж ўқувчилари томонидан ўқилган шеър-лар қатнашчиларга байрамона кайфият бахш этди.
О.ИСМОИЛОВ.