SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  МАНГУЛИККА ДАХЛДОР

МАНГУЛИККА ДАХЛДОР

« Назад

06.02.2017 02:34

Тарихда шундай инсонлар ўтганки, уларнинг ҳаёт йўли ва қилган хизматлари мангуликка дахлдор. Мамлакатимиз Биринчи Президенти И.А.Каримов ҳам ана шундай даҳолар қаторидан жой олган таниқли давлат ва сиёсат арбоби эдилар.
Улуғ инсоннинг шарофати туфайли эришганимиз мустақиллик халқимизга бахт-саодат, юртга ўзига хос тараққиёт йўлини очиб берди. Қадриятларимиз улуғланди, анъана ва урф-одатларимиз ўзимизга қайтди.
Хивада, Хоразмда амалга оширилган кўпдан-кўп хайрли ишлар Ислом Каримов номи билан боғлиқ. Қадимий шаҳарнинг 2500 йиллик юбилейи нишонланиши, Хоразм Маъмун академияси қайта ташкил этилиши, Жалолидин Мангуберди, Паҳлавон Маҳмуд, Огаҳий ва бошқа алломалар таваллуд саналарининг нишонланишида ана шу инсон бош-қош бўлдилар.
Ислом Каримов таваллуд кунига бағишлаб, коллежимизда ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар томонидан Юртбошимиз шаънига илиқ фикр-лар билдирилди. Талабалар Ватанни, истиқлолни мадҳ этувчи шеърлар ўқидилар.


Г.МАДАМИНОВА,
Хива иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи бўлим мудири.