SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  МАНГУБЕРДИ АВЛОДЛАРИ

МАНГУБЕРДИ АВЛОДЛАРИ

« Назад

06.05.2017 07:09

“Камолот” ЁИҲ ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу мусобақанинг финал босқичи 19-22 апрель кунлари Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтди.
Мусобақаларда ўқувчиларнинг жанговар ва ҳарбий-спорт борасидаги имкониятлари қатори, ҳарбий бурч ҳамда ижтимоий-сиёсий, ҳарбий-ҳуқуқий билимлари ҳам синовдан ўтказилди. Мусобақа кунлари ўқувчилар Қуролли Кучлар ички тартиб-қоидалари асосида аскарлар ётоқхонасида яшаб, жанговар техника, ҳарбий хизматчиларнинг кундалик турмуши, ҳарбий хизматнинг шарт-шароитлари билан яқиндан танишдилар ва кўникма ҳосил қилдилар.
– Биз мусобақадан сўнг барча жамоалар билан биргаликда ҳарбий ўқув бинолари, ҳарбий техникалар ва аскарларнинг ўқиш жараёнлари билан танишдик, – дейди “Жалолиддин Мангуберди” жамоаси вакиласи Маҳфуза Эгамова. – Жамоамиз аъзолари Абдулла Абдуллаев, Бобурбек Эгамберганов, Умаржон Қадамбоев, Алишер Раҳимов, Муҳаммад Қобулов, Зебинисо Мелибоева, Оғабек Исроилов, Бобурбек Отаев, Азамат Алланазаровлар барчамиз устозлар ва ота-онамиз ишончини оқлаш учун ҳаракат қилдик. Ютуғимиздан уларнинг қувончи бизникидан-да ортиқ эканини кўрдик, жамоамизни аэропортда кутиб олиб, коллежда байрамона тадбир ўтказилгани барчамизга ғурур бағишлади.
– Ҳар бир ота-она фарзандининг ютуғидан қувонади. Мен ҳам ўғлимнинг ушбу мусобақада жамоаси билан қатнашиб, фаҳрли ўринни эгаллашганини эшитиб кўзимга севинч ёшлари келди, - дейди Азамат Алланазаровнинг онаси Нодира Мадалиева.
Мусобақа ғолиблари ҳамда фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ва совғалари билан тақдирландилар.
Ватанпарварлик туйғуси билан ўсган авлод юртнинг суянчи ва таянчи бўла олади. Бундай мусобақалар эса ана шу туйғуни шакллантиришга ва тарбиялашга ҳисса қўшади.

Шаҳруза МАТЁҚУБОВА.