SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  МАҚСАД СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ

МАҚСАД СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ

« Назад

16.05.2018 13:35

«Оилаларда соғлом муҳитни яратиш, салбий ҳолатларни олдини олишда яраштириш комиссиясининг ўрни». Туман хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлимлари ташаббуси билан Дашёқ маданият ва аҳоли  дам олиш марказида бўлиб ўтган ўқув-семинар ана шундай номланди.
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқ-лаштириш бўйича туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ж.Машарипов, туман ФҲДЁ бўлими мудираси С.Аллаберганова, маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Ж.Рўзметов, Ҳ.Басрий масжиди  имом хатиби С.Са-паев ва бошқаларнинг маъруза ва фикр-мулоҳазалари тингланди.
Оилалар мустаҳкамлиги-ни таъминлаш, айниқса, тўй-ҳашамларни камчиқим, тартибли ўтказиш, салбий ҳолатларга барҳам бериш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Р.СОЛАЕВА.