SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  МАҲАЛЛА АҲИЛЛИК ҚЎРҒОНИ

МАҲАЛЛА АҲИЛЛИК ҚЎРҒОНИ

« Назад

08.07.2017 07:32

Истиқлол йилларида маҳалла чинакам миллий анъана ҳамда қадриятларимизга асосланган демократик институт сифатида шакл-ланди, ҳуқуқий мақом, кенг имконият ва ваколатларга эга бўлди.
Айниқса, муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 3 февралда қабул қилган “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ушбу ноёб ва дунёда ўхшаши йўқ тузилманинг тараққиётида мутлақо янги даврни бошлаб берди.
Маълумки, Фармон билан тасдиқланган Дастурга мувофиқ вилоят ва туманларда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар ташкил этилиб, фаолияти йўлга қўйилди.
Шу йил 28 июнда эса Республика Кенгашининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди. Анжуманда вилоятимиздан қатнашган делегация сафида мен ҳам бевосита иштирок этдим.
Кун тартибида бешта муҳим масала муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Таъсис конференцияси ишчанлик вазиятида, очиқ ва қизғин мунозаралар асосида ўтди. Анжуманда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши, унинг таркибий тузилмалари ташкил этилди, кенгаш раиси сайланди.
Анжуманда муҳим, долзарб вазифалар белгилаб берилди. Шу билан бирга жойларда маҳалла тизимида фаолият кўрсатаётганлар учун етарли шарт-шароит яратиш, ғамхўрликлар кўрсатиш бўйича режалар белгиланди.
Жумладан, 2018 йил охирларигача шаҳар ва туман марказларида намунавий лойиҳа асосида “Маҳалла марказлари” мажмуалари биноларини, 2021 йил охиригача фуқаролар йиғинлари идоралари учун бинолар қуриш, зарур жиҳозлар билан таъминлаш кўзда тутилаётгани қувончлидир.
Анжумандан олинган таассуротлар, унда қўйилган вазифалар ҳар биримизнинг зиммамизга катта масъулият ҳам юклайди.
Айниқса, Ичон-қалъа дунё нигоҳидаги ҳудуд, меҳмонлар қадами узилмайдиган табаррук маскан.
Бу ерда истиқомат қилиш ва ишлашнинг ўзига хос масъулияти бор. Нега деганда меҳмон келган уй саранжом-саришта бўлганидек, маҳалламиз ҳам хар жиҳатдан ибратли бўлиши лозим. Бунинг учун маҳалла аҳли, фаоллар, шунингдек, 15-Тошпўлатов сайлов округидан менга ишонч билдириб, туман Кенгашига депутат этиб сайлаган сайловчилар билан ҳамжиҳатликда, доимий мулоқотда бўлиб, маҳаллани чинакам аҳиллик қўрғонига айлантириш борасида самарали иш олиб борамиз.
Олимбой Отажонов,
«Ичон-қалъа» маҳалласи фуқаролар йиғини раиси, туман Кенгаши депутати.