SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  КЎКЛАМДАН КЎНГИЛЛАР ЯЙРАЙДИ

КЎКЛАМДАН КЎНГИЛЛАР ЯЙРАЙДИ

« Назад

23.03.2018 08:03

Асл миллий байрамимиз – Наврўзи олам кўҳна шаҳар ва туманимизда ҳам кўтаринкилик руҳида катта шодиёналар билан қарши олинмоқда.
Бир томони қумликлар билан туташ Чинобод, Оёқп, Дашёқ, “Қорақум” ҳудудларидаги аҳоли бу йилги кўкламга ўзгача тайёргарлик кўришди. Баҳорга мансуб дастурхонлар атрофида Наврўз неъматларини, байрам қувончларини ўз яқинлари, ёру дўстлари билан баҳам кўрмоқдалар.
- Дориломон кунларга етказганига шукр, - дейди оқёплик бу йил 95 баҳорни қаршилаётган Отабой ота Маткаримов, - Деҳқон энди тиним билмай далаю боғни яшнатиши керак. Чунки ҳаётимиз фаровонлиги, осуда тинчлигимиз ердан ундирадиган ризқу рўзимизга боғлиқ.
Ажиб манзара: самода қушларга монанд варрак-лар парвози, ёш рассомлар нигоҳида она табиат суврати. “Сумалак сайли”, “Ўлкамда баҳор”, “Варрагим баланд учавер!”... 3-синф ўқувчиси Шуҳрат Қурбонов эса тасвирни ўзи ясаган ҳайкалча-ларга кўчирган. Устозлари 7-мактаб ўқитувчилари Зумрад Самадова, Эгамберган Нурметов қай бирини қандай баҳолашни билмай ҳалак...
Наврўз шундай байрамки, унда бугун билан ўтмиш мужассамлашади. Ичон-қалъа ҳамда Маъмун академияси олдидаги майдонда ўтказилган шодиёналарда қадимий урф-одатлар, қадриятлар, турфа таомлар, қадим элимизнинг кўрки-саҳовати яна бир карра намоён бўлди. “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастурига мувофиқ Хивага ташриф буюрган ўн минглаб сайёҳлар боқий Наврўз тантаналарининг гувоҳи бўлишмоқда.
- Хиваликларга хос меҳ-мондўстлик, очиқ чеҳралик, тарихий ва маданий ёдгорлик-лардан ҳайратдамиз, - дейди самарқандлик Ўлмас Сайдинов. – Сизларни ҳам рўйи заминимизга таклиф қиламиз.
Катта саҳналарда, сер-файз давраларда барча-барчани байрам муносабати билан шаҳар ва туман ҳокимлари Э.О.Яқубов ҳамда О.А.Матяқубов самимий муборакбод этдилар. Таниқ-ли хонандалар, бадиий ҳаваскорлик жамоалари ижросидаги куй-қўшиқлар давраларга завқ-шавқ бағишлади.
Наврўз шодиёналари гўзал ва мафтункор шаҳар ҳамда қишлоқларимизда давом этмоқда.
Ш.МАШАРИПОВ,
Д.МАШАРИПОВ (суратлар), “Хива тонги” махсус мухбирлари.