SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  Китобга, адабиётга меҳр

Китобга, адабиётга меҳр

« Назад

02.12.2017 05:04

Истеъдодли, билимга ташна ёшларни қўллаб-қувватлаш, билимини янада ошириш бугуннинг долзарб вазифаси. Шу мақсадда мактаб-интернатимизда ижодкор ўқитувчи Улуғбек Юсупов томонидан “Шеърият бўстони” деб номланган адабий-маърифий тадбир ўтказиб борилмоқда.
Тадбирда шеъриятга меҳри баланд, адабиётга қизиқиши катта бир гуруҳ ўқувчилар иштирок этишади. Ўқувчилар бирорбир адиб ёки шоирлар ҳаёти ва ижоди ҳақида савол-жавоблар, ифодали ўқишлардан ташқари ўзлари ижод қилган шеър ва ҳикояларини муҳокама қилишади.
Китобга, бадиий ижодга меҳр қўйган тенгдошларимиз жуда кўп. Райхона Рустамова, Гулмира Рўзметова, Фаррух Жуманазаров, Сурайё Ўринбоевалар қаторида мен ҳам шеърлар машқ қиламан.
Яқинда бўлиб ўтган ана шундай тадбирда адабиёт йўналишида беллашув бўлиб ўтди, концерт намойиш қилинди.
Ғолиб ўқувчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

М.Қурбонов,
121-сон кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати 11-синф ўқувчиси.