SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ХОТИРА - АБАДИЙ, ҚАДР - МУҚАДДАС

ХОТИРА - АБАДИЙ, ҚАДР - МУҚАДДАС

« Назад

15.05.2017 04:45

Республикамизда умумхалқ байрами 9 май Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Президентимизнинг жорий йил 4 апрелда қабул қилган “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ “Қахрамонлик, бурч ва фидоийлик” ҳамда “Аждодларни хотирлаш- муқаддас қадрият” шиори остида хотира майдонида ўтганларни хотирлаш, уруш ва мехнат фахрийларини қадрлаш мақсадида ўтказилган тадбир чин инсонийлик фазилатларини ўзида яққол намоён этди. Бу эса аждодларимизга ва нуроний отахонларимизга бўлган чуқур эҳтиром рамзи демакдир.
Фарзандлар, невараю чеваралари билан охиста одимлаб келаётган нуроний отахонларга туман “Камолот” ЁИҲ фаол ёшлари анвойи гуллар билан пешвоз чиқдилар. Хотира майдонида туман хокими Э.О.Яқубов, уруш ва мехнат фаҳрийлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари Иккинчи жахон урушида ҳалок бўлган элдошларимизнинг номлари зархал ёзувлар билан битилган мангулик китоби пойига гулчамбарлар қўйдилар, бир дақиқа сукут сақладилар. Мархумлар руҳига Қуръон тиловат қилинди.
Фаҳрийлар ва меҳмонлар бир пиёла чой атрофида жанговар йиллар хотираларини эсладилар, дориламон кунларга етганларига шук-роналик билдирдилар.
Туман маданият бўлими бадиий жамоалари, хушовоз хонандалар томонидан ижро этилган куй-қушиқлар байрамга ўзгача файз бағишлади.

Д.МАШАРИПОВ.
Суратда: Хотира хиёбонида.