SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  «ХИВАМ МЕНИНГ -ФАХРИМ МЕНИНГ!»

«ХИВАМ МЕНИНГ -ФАХРИМ МЕНИНГ!»

« Назад

04.03.2017 02:44

«Хива дунёнинг энг гўзал шаҳарлари қаторига киритилди!» Оммавий ахборот воситаларида тарқатилган бу хушхабар барча қатори 38-мактаб педагогика жамоаси ва ўқувчиларини ҳам беҳад тўлқинлантириб юборди. Шу муносабат билан «Хивам менинг - фахрим менинг!» мавзуида тадбир ўтказилди.
Ўқишда аълочи, жамоат ишлари фаол ўқувчилардан Г.Хударганова, Г.Норбоева, Ж.Жуманиёзов, З.Солаев, М.Қобулова бошқалар гўзал ва мафтункор кўҳна қалъанинг ўтмиши ва бугуни, қадимий ёдгорликларини, улуғ сиймоларини куй-қўшиқларда, саҳна кўринишларида ифодаладилар.
- Ўз тарихимизни мана шундай тадбирлар орқали ёшлар онгига сингдириш уларнинг она-Ватанга бўлган фахрланиш туйғуларини янада оширади, - дейди мактаб директори З.Аллаярова.


М.ИСМОИЛОВА,
шу мактаб тарих фани ўқитувчиси.