SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  Хивага ярашмайдиган манзаралар

Хивага ярашмайдиган манзаралар

« Назад

25.06.2018 09:45 Эрталаб уйингиз олдидаги бир уюм аҳлат кўнглингизни қанчалик хижил қилади? Албатта, бу нохуш ҳолат ҳеч кимни ҳурсанд қилмаслиги аниқ.
Шаҳарнинг қоқ маркази, автотранспорт воситалари серқатнов Нажмиддин Кубро кўчаси. Ҳа бу манзил кўпчиликка таниш, аҳир бу кўчада кўплаб корхона-ташкилотлар жойлашган. Яқинда аввалги тикувчилик фабрикаси биносининг ташқи тарафи таъмирланиб, “Ёшлар меҳмонхонаси”га айлантирилди.
Унинг меҳмонхонага айлантирилиши чиқиндилардан ҳам холос этади.
Эндиликда чиқиндилар 100 метр нарида яъни нонвойхона олдига ташланади. Бу ер таҳририятимиз жойлашган бинога туташ бўлиб, кўчага чиқишимиз билан биринчи ахлат уюмига кўзимиз тушади.
Биз таърифини келтирган жой “Янги ҳаёт” маҳалласи ҳудудида. Кун ора ахлатларни олиб кетиш учун махсус машина келади, аммо чиқиндиларни ташлаш учун махсус идишлар йўқ. Бундай дейишимизга сабаб чиқиндилар ичида парранда ўлигини ҳам кўрганмиз.
Ўзингизга маълум, бундай пайтда ўлик жонзотни очиқ ҳавода қолдириб бўлмайди.
Ушбу салбий ҳолатлар юзасидан атроф-муҳит тозалиги учун масъул ташкилотлардан жавоб кутамиз, албатта. Ўйлаб кўринг, ҳамма зиёратга, саёҳатга ошиқаётган қадим Хивага бундай нохуш манзаралар ярашадими?!
Шахруза Матёқубова.