SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  “ХИВА ГУЛШАНИ”ДА

“ХИВА ГУЛШАНИ”ДА

« Назад

07.08.2017 05:10

“Ўзтрансгаз” шўъба корхонаси тасарруфидаги “Газ энергик таъмирлаш” ТИЧ корхонасига қарашли “Хива гулшани” ёзги соғломлаштириш оромгоҳи гарчи Қорақумга туташ ҳудудда жойлашган бўлса-да, гулшан деб атагулик хуш манзарага эга. Гуллар, дарахтлар билан безанган атроф, сузиш ҳавзалари, спорт, ҳордиқ майдончалари, ўйингоҳлар кўзни қувонтиради. Хуллас, болаларнинг кўнгилли дам олишлари учун барча шароитлар муҳайё этилган.
Яқинда бу ерда ҳордиқ олувчиларнинг навбатдаги 4-босқичи очилди. Очиқ майдондаги саҳнада ёшлар ўз истеъдодларини қувноқ куй-қўшиқ, рақслар орқали намойиш этишди.
Кўнгилочар завқли томошага туманимиздаги “Алпомиш” ва бошқа оромгоҳлардаги ўқувчилар ҳам ташриф буюришди.
– Оромгоҳимизда шу кунгача салкам беш юз нафарга яқин ўғил-қиз ҳордиқ олди. Бу галги босқичнинг ўзида 116 нафар ўқувчи дам олмоқда, - дейди оромгоҳ раҳбари Шоҳсанам Раҳимова. – Дам олувчилар учун барча шароитлар яратилган. Бу ерда нафақат вилоятимиз, балки қорақалпоғистонлик болалар ҳам келиб ҳордиқ чиқаришади. Уларнинг ҳар бир куни хушчақчақ ва мазмунли ўтиши учун тадбирлар белгиланган.
Спорт, тасвирий санъат, мусиқа, моҳир қўллар ва бошқа тўгараклар фаолият кўрсатмоқда.
Бу ердаги тасвирий санъат кўргазмаси билан танишар экансиз, ёш рассомлар истеъдодига қойил қоласиз.
Айниқса, ёш рассомлар Аҳрорбек Мусаев, шунингдек, Лайло Отабекова, Нуртас Серкиев ижод намуналари диққатингизни ўзига жалб қилади.
Тасвирий санъат бўйича “Юртим жамоли”, шунингдек, “Мен ва спорт”, “Қувноқ стартлар”, “Менинг туғилган куним” каби танлов ва мусобақалар болаларнинг жисмоний, маънавий- руҳий етуклигига хизмат қилмоқда. Интизор Жуманиёзова, Иқболой Юсупова каби мурраббийлар тадбирларга бош-қош.
Дам олувчиларнинг сало-матлиги шифокор Роҳатой Са-фарованинг доимий назоратида.
Ошпазлар Дилором Сафоева, Фазилат Абду-раҳмонова,Сумбул Абдуллаева, Ёрқинойлар тайёрлаётган таомлар ҳам болажонларга манзур, - дейди Ш Раҳимова.
- Туманимиздаги бошқа ёзги оромгоҳлар фаолияти ҳам бу йил ўтган йиллардагига нисбатан намунали ташкил этилди, - дейди таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Гулнора Отамуротова. – Бу истиқлол йилларида юртимизда ёш авлод тарбиясига берилаётган катта эътибор ва ғамхўрликнинг ифодасидир. Бундан болалар хурсанд, ота-оналар мамнун.

О.Исмоилов.