SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  «ХАТ ҲАЁТНИНГ БИР ПАРЧАСИ...»

«ХАТ ҲАЁТНИНГ БИР ПАРЧАСИ...»

« Назад

20.01.2018 08:14

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили ҳам тарих саҳифаларидан жой олди. Ҳар бир жамоа ўтган йил сарҳисобини таҳлил қилиб, ютуқ-камчиликлар, нав-батдаги режаларини белгилаши табиий.
Таҳририятимиз ижодий ходимлари, муштарию, мухбирлари ҳам янги йилни янги орзу умидлар, қувончлар билан қарши олдилар. Агар олдинги йиллари 500-600 тадан турли мавзу ва мазмунда мактублар олинган бўлса, ўтган йилда уларнинг сони 1000дан ошиб кетди. Бу нимадан далолат? Далолат шундаки, халқимизнинг ҳуқуқий ва маданий саводхонлиги ошиб бормоқда. Бирорта ножўя хатти-ҳаракатдан норози бўлдими, дарров тегишли жойларга, жумладан, таҳририятимизга ҳам мурожаат қилишади.
Шу ўринда шоир ва таржимон Матназар Абдулҳаким-нинг қуйидаги жумлаларини келтириш жоиз! “Хат ҳаёт-нинг юлиб олинган, нафас олиб турган бир парчаси”.
Одамлар халқ қабулхонасига ёки таҳририятга ишонганидан, дардига малҳам топиш илинжидан юзланишади. Одам бирор жойга шикоят йўлласа, душманга қарагандай қарамаслик, аксинча, жамият иллатига қарши ҳамма курашиши лозим. Акс ҳолда, одамийлик, адолат мезонлари бузилади. Танқид бўлмаса, жамият мудрай бошлайди...
Таҳририятимиз йил охирида анъанавий анъанасига содиқ қолиб, “Йилнинг энг яхши газетхони” ва “Йилнинг энг яхши мақола муаллифи” каби танловларнинг ғолибларини аниқлади. Унга кўра, “Саломатлик маркази” раҳбари Аминбой Болтаев ҳамда меҳнат фахрийси, стомотолог врач Режаббиби Бобожонова лойиқ деб топилиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек, 2017 йил давомида фольклоршунос Д.Юсу-пов, ҳуқуқшунос Г.Саъдуллаева, спорт шарҳловчиси Р.Хўжа-ев ва бошқа фаол жамоатчи мухбирларнинг таҳририятимизга йўллаган мазмунли ва ўқимишли мақолалари газетхонларда катта баҳс-мунозара ҳамда таассуротлар уйғотди.
Янги 2018 йил ҳам шубҳасиз тарих солномасига унутилмас саҳифаларини битади. Бунда таҳририятимизнинг асосий таянчи ҳисобланган жамоатчи мухбирларимизнинг жамият ҳаётининг турли жабҳаларидан воқеа, хабар, янгиликлар ёритишидаги роли катта. Биз бунга қатъий ишонган ҳолда уларни ҳамда кўп сонли муштарийларимизга самимий дил изҳорларини билдирамиз ва янги йилда биз билан доимий ҳамкорликка чақирамиз.
Сизларга Бахт, Омад, Ишонч, самимий ўй-фикрлар ҳамиша хамроҳ бўлсин!

«Хива тонги» газетаси хатлар ва жамоатчилик алоқалари бўлими.