SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ХАМИША БАРХАЁТСИЗ, МАНГУЛИККА ДАХЛДОРСИЗ

ХАМИША БАРХАЁТСИЗ, МАНГУЛИККА ДАХЛДОРСИЗ

« Назад

13.02.2017 09:05

Хива Мурувват ногиронлар учун интернат уйида И.А.Каримовнинг таваллуд кунига бағишлаб, “Ҳамиша барҳаётсиз, мангуликка дахлдорсиз” мавзуида ўтказилган тадбирда. шу жамоа раҳбари тиббиёт фанлари номзоди. Р.Шенязов Биринчи Президентимизнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида гапириб берди. Ижодкорлар Раҳимбой Каримов, Мафтуна Жуманиёзова халқимизнинг севимли фарзанди, барҳаёт сиймога бағишланган, шунингдек, она-Ватан, меҳр-оқибат тараннум этилган шеърларидан ўқиб беришди. Тарбияланувчи ногиронларга дастурхон ёзилиб, эҳсон оши тортилди.

Ш.СОБИРОВ,
муассаса ходими.
* * *
45-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган “Она халқ қалбида мангу яшайсиз!” деб номланган адабий кечани илм маскани раҳбари З.Раҳимова очиб, И.А.Каримовнинг шарафли меҳнат йўли, босиб ўтилган 25 йил ичида мамлакатимизнинг жаҳондаги энг ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олишига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳақида гапирди.
Ўқувчилар она-Ватанни, истиқлолни, И.А.Каримов сиймосини мадҳ қилувчи шеърлардан ўқидилар.

Шалола АБДУЁЗОВА, шу мактаб ўқувчиси.
* * *
Хива қурилиш ва сервис касб-ҳунар коллежида “Истиқлол меъмори” мавзуидаги адабий тадбирда ўқитувчилар Бахтиёр Яқубов, Мақсуда Бобожонова, “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчиси Қувондиқ Ҳакимов Ислом Каримовнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақида сўзладилар. Коллежнинг иқтидорли ўқувчилари она диёримизни, тинчликни тараннум қилувчи шеърлар ўқишди.
Зубайда БАЙЖОНОВА, шу коллеж ўқувчиси.
* * *
Мустақил Ўзбекис-тоннинг ўтган 25 йил ичида эришган ютуқларини, ўзига хос тараққиёт йўлининг нақадар тўғри эканини жаҳон ҳамжамияти тан олиб, эътироф этмоқда. Бу муваффақият ва юксалиш эса Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номи билан боғлиқ. Юртбошимиз туғилган кун муносабати билан коллежимизда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда доно йўлбошчи ҳаёт йўли, айниқса, ёшларга бўлган эътибори хусусида илиқ фикрлар айтилди.

Интизор КАРИМОВА,
“Гиламчи” енгил
саноат касб ҳунар
коллежи ўқитувчиси.
* * *
Хива туризм касб-ҳунар коллежида «Хотира мадҳи» деб номланган тадбирда директор Г.Рўзметов, ўқитувчи С.Маткаримова, «Дўстлик» МФЙ раиси Ғ.Юсупов, «Камолот» ЁИҲ туман кенгаши раиси И.Курбонов И.Каримовнинг ибратли хаёти ҳакида гапирдилар. Тадбирда шеърлар ўқилиб, видеолавҳалар, саҳна асарларидан парчалар намойиш этилди.
Гўзал МАДАМИНОВА,
Хива туризм касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.
* * *
Дашёқ қишлоғидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказида ҳам Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг таваллуд куни муносабати билан 51-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи ва ўқитувчилар жамоаси иштирокида «Сиз доим қалбимиздасиз» мавзуида тадбир ўтказилди.
Тадбир иштирокчилари И.А.Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маъруза тингладилар, видеоролик намойиш қилинди, ўқувчилар шеърлар ўқидилар.
Рухсора МАШАРИПОВА,
51-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.
* * *
Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли, асарлари, ибратли фикрлари мактабимизда ўтказилган адабий кечада ўқувчилар томонидан таъсирчан талқин қилинди.
Тадбир давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг И.А.Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги қарори мазмун моҳияти тушунтирилди.

Гулнора ЮСУПОВА,
40-мактаб ўқитувчиси.