SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ХАЛҚ ЁДИДАН ЎЧМАС СИЙМО

ХАЛҚ ЁДИДАН ЎЧМАС СИЙМО

« Назад

30.01.2017 06:42

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олийжаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди. У нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилди. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги шу йил 25 январь куни қабул қилган қарорида ҳам алоҳида таъкидланди.
Айни кунларда ушбу қарор халқимиз томонидан ўқиб-ўрганилиб, астойдил маъқуллан-моқда. Жойларда Биринчи Президентимиз таваллуд санаси олдидан бўлиб ўтаётган учрашувлар, давра суҳбатлари ва бошқа шу каби тадбирларда Ислом Каримов хотираси ҳурмат билан ёдга олинмоқда.
Урганч Давлат университети қошидаги 4-академик лицейда бўлиб ўтган ана шундай тадбирда кекса авлод вакиллари, турли соҳа вакиллари, талаба ёшлар иштирок этишди.
Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети ўқитувчиси, сиёсий фанлар доктори, профессор Назрулла Жўраев, Урганч Давлат университети ўқитувчиси, тарих фанлари номзоди Қудратжон Машарипов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Гавҳар Ибодуллаева, шоир ва журналист Отабек Исмоилов ва бошқалар сўзга чиқиб, Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг эл-юрт учун қилган улуғвор ишлари, инсоний фазилатлари ҳақида гапирдилар.
Буюк истиқболни кўзлаб, Биринчи Президент бошлаб берган хайрли ишлар бугунги кунда изчил давом этаётгани, юртимиз кун сайин гуллаб-яшнаётганини сўзга чиққанлар фахр билан тилга олдилар.
Хива тиббиёт коллежи талабаси Раҳима Ибрагимова ёшлар номидан сўзга чиқиб, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар учун ташаккурларини изҳор этди.
Тадбир иштирокчиларига Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги видеофильм намойиш этилди.
Хотира тадбирлари бошқа таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ҳам давом этмоқда.

И.ОТАБОЕВ.