SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ХАЛҚ ХИЗМАТИДА

ХАЛҚ ХИЗМАТИДА

« Назад

26.04.2018 10:06

...1987 йилда Давлат архивининг Хива бўлинмасида  ишлаб юрган кезларим бўш вақт бўлса архив ҳужжатларини титкилаб, қизиқарли хабарлар топиб, газетада ёритишга ҳаракат қилардим.  Ана шундай кунларнинг бирида Хива шаҳар Кенгаши ижроқўмига оид ҳужжатлар билан танишаётганимда со-биқ Ўзбекистон Халқ комиссарлари Советининг 1937 йил 14 октябрда 1938 йилда республикадаги ўттиз (30) та йирик шаҳар ва туманларда халқ судлари қошида нотариал контора ва нотариал столлар ташкил қилиш ҳақидаги қарорига кўзим тушди. Ўша шаҳар ва туманлар қаторида Хивада ҳам нотариал идора ташкил қилиш кўзда тутилиб, рўйхатга киритилган эди.
Адлия халқ комиссари муовини Жёлтиков шу қарорга асосан 1938 йил 27 январда Хива шаҳар ижроқўмига қуйидаги мазмунда хат жўнатади: “Тез кунлар ичида сизнинг территориянгизда давлат нотариал контораси ташкил қилиш ва шу мақсадда биз томондан нотариал ишларини ташкил қилиш учун нотариусликка лаёқатли ходим жўнатиш кўзда тутилмоқда. Маъмурий хўжалик ҳаражатлари Адлия халқ комиссарлигининг давлат бюджети ҳисобидан бўлади. Ташкил қилиниши лозим бўлган давлат нотариал контораси учун берилжак бино халққа яқин, шаҳар марказига қулай жойда бўлиши керак”.
Шундай қилиб 1938 йилнинг март ойида Хива шаҳрида давлат нотариал контораси ташкил қилинди. Тошкентдан Стряпшев деган малакали қадр бизга юборилди ва у турар-жой ва иш билан таъминланди. У 1938- 1939 йилларда бу вазифада ишлаб, нотариал контора ишларини ташкил этди. У маҳаллий қадр Қурбановга нотариуслик ишларини ўргатди. У 6 йилга яқин шу вазифада ишлаб, 18000га яқин фуқаро ва давлат ташкилотларига нотариал хизмати кўрсатди. Урушдан кейинги даврларда нотариусликда Ибрагимов, У.Ибрагимова, Г.Ғоипова, С.Маматова, У.Абдуллаева ва бошқа мутахассислар фаолият кўрсатганлар.
Бугунги кунда нотариал идораларнинг сони ошди. Хизмат кўрсатиш сифати ҳам, иш шароитлари ҳам яхшиланди. Малакали мутахассислар замонавий компьютер техникалари ёрдамида халқимизга кўплаб турдаги нотариал хизматлари кўрсатмоқдалар.

С.ОЛЛОЁРОВ,
архив ишлари ва меҳнат фахрийси.