SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ХАЛҚ ФАХРИ, МИЛЛАТ ТИМСОЛИ

ХАЛҚ ФАХРИ, МИЛЛАТ ТИМСОЛИ

« Назад

21.10.2017 11:35

Ўзбек тили қадимий тарихга, ўзига хос латофатга, маънога эга. У халқимизнинг фахри, миллатимизнинг тимсоли ҳамдир.
Жаҳонни илму ҳикмати билан ҳайратга солган не-не буюк аждодларимиз шу тилда асарлар битишган, машҳур қалам соҳиблари тўлиб-тошиб ижод қилишган. Ҳар бир кишига, миллатга, она юртга, анъаналаримизга бўлган меҳру-садоқат энг аввало гўдаклигидаёқ шу тилда айтилган она алласи билан қалбига, шуурига киради.
Афсуски, мустабид тузум даврида миллатимиз учун она тили иккинчи ўринга тушиб қолган, айрим ҳолларда менсимасдан камситилган даврлар ҳам бўлди. Минг шукрки, улар энди ўтмишда қолди.
1989 йилнинг 21 октябрида “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганлиги мамлакатимиз тарихида унутилмас воқеа бўлди ва она тилимиз мавқеини юксак даражага кўтаришда му-ҳим аҳамият касб этди. Энг эътиборлиси қадриятларимиз тимсоли она тилимиз қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлди.
Халқимизга насиб этган улуғ неъмат – мустақиллик эса тил сиёсатини амалга оширишда янги имкониятлар эшигини очди.
Бу Асосий Қомусимиз ва бошқа қарорларда ўз ифодасини топди.
Мамлакатимизда тилшунослик соҳасида олиб борилаётган изланишлар, айниқса, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ташкил этилганлиги қадриятларимизни улуғлаш, миллатимиз шарафини ошириш борасидаги эзгу ишлардан биридир.
Зеро, она тилимиз давлатимизнинг муқаддас тимсоли, халқимиз ғуруридир.