SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ХАЛҚ ДАРДИ БИЛАН ЯШАДИ

ХАЛҚ ДАРДИ БИЛАН ЯШАДИ

« Назад

29.01.2018 08:34

Халқимизни бир мақсад йўлида бирлаштира олган, ўз манфаатидан кўра халқ манфаатини устун қўйган, озодлик, хурлик йўлида одилона сиёсат олиб борган, мус-тақиллигимиз асосчиси, буюк давлат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳамиша ҳалқ дарди билан яшади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Рес-публикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ шаҳримиздаги 7-сон мактабгача таълим муассасасида она-Ватанимизнинг мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги улкан тарихий хизматларини кенг оммага ёйиш, у кишининг хотирасини абадийлаштириш, ёш авлодни буюк инсонларимизга нисбатан садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида, тарбияланувчи ўғил-қизлар иштирокида хотира кечаси ўтказилди.
Тадбирни шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Г.Мадримова очиб берди. Шундан сўнг Биринчи Президентимиз хотирасига бир дақиқа сукут сақланди.
Шаҳар мактабгача таълим бў-лимида Давлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини методик хизматини мувофиқлаштириш шўъба мудири С.Саъдуллаева, шаҳримиздаги 3-, 9-, 13-, 41-, 7- МТМ мудиралари О.Исмоилова, Д.Мадримова, Ж.Ражабова, Ш.Дў-сова, М.Абдуллаева сўзга чиқиб, таълим тизимида И.А.Каримовнинг амалга оширган изчил ислоҳотлари хусусида тўхталдилар.
Жажжи ўғил-қизлар томонидан Она-Ватан, Истиқлол, Биринчи Президентимизга бағишланган шеърлар ўқилиб, улар тилидан янграган “Ватан бизники”, “Фидо-йинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” каби тароналар иштирокчиларга манзур бўлиб, барчада олам-олам таассурот қолдирди.
Инсонларни эзгуликка чорлайдиган, ўзаро меҳр-мурувват ва инсонийлик каби буюк ҳислатларни шакллантирувчи хотира тадбирлари шаҳар ва туманимиз бўйлаб меҳнат ва жамоат ташкилотларида, мактаб, мактабгача таълим муассасалари, академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларида давом этмоқда.
Д.МАШАРИПОВ.