SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  КЕЛАЖАК - ИСТИҚБОЛЛИ ЁШЛАР ҚЎЛИДА

КЕЛАЖАК - ИСТИҚБОЛЛИ ЁШЛАР ҚЎЛИДА

« Назад

07.08.2017 04:42

2017 йил 30 июнь мамлакатимиз ёшлари ҳаётида кескин бурилиш ясаган кун бўлди. «Kamolot» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этиш ва ушбу санани юртимизда Ёшлар куни сифатида нишонлаш таклифини билдирди. Бу анжуман иштирокчилари томонидан мамнуният билан кутиб олинди.
31 июль куни эса ушбу янги тузилманинг Хива туман Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлди.
Йиғилишда туман ҳокими О.А.Матяқубов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, жумладан, туманимизда ҳам истиқлол эгаларига катта эътибор ва ғамхўрликлар кўрсатилаётганини қайд этди.
Йиғилишда сўзга чиққан туризм касб-ҳунар коллежи ўқувчиси И.Давлетова, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири Х.Қодиров, «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси О.Пирназаров, қурилиш ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиси З.Бойжонова, ИИБ ходими М.Саъдуллаев янги тузилманинг фаолиятига муваффақиятлар тиладилар.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Собиқ «Kamolot» ЁИҲнинг туман Кенгаши раиси вазифасида ишлаб келган Қурбонов Иб-рат Ғайрат ўғли Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хива туман Кенгаши раиси этиб, шунингдек, кенгаш ижроия қўмитаси таркиби сайланди.
Йиғилишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси М.Машарипов қатнашди ва сўзга чиқди.

(Ўз мухбиримиздан).