SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  КЕКСАЛАРИ АРДОҚЛИ ЮРТ

КЕКСАЛАРИ АРДОҚЛИ ЮРТ

« Назад

09.01.2017 09:10

Халқимиз янги йилга янги орзу умидлар, эзгу мақсадлар билан қадам қўйди. Янги йил арафасида Президентимиз томонидан “Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қабул қилган Фармони барчамизни, айниқса, биз кекса авлод вакилларининг қувончига қувонч қўшди.
Катта эътибор ва ғамхўрлик ифодаси бўлган ушбу Фармонда фахрийлар учун “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари таъсис этиш, “Нуроний” жамғармаларининг жойларда барча қулайликларга эга биноларини қуриш, отахону онахонларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда бошқа имтиёзлар билан боғлиқ чора-тадбирлар кўзда тутилганлиги мамлакатимизда инсон қадри, манфаатлари янада юқори даражага кўтарилаётганлигининг ёрқин ифодаси бўлди.
Янги йил арафасида кўнгиллари шукроналик туйғулари билан тўлиб-тошган уруш қатнашчилари ва фронт орқаси ҳамда меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари топширилди.
Кўрсатилаётган бу эътибор ўз навбатида биз кекса авлод вакилларига ўзига хос масъулият ҳам юклайди. Бундан буён ҳам нуроний отахону онахонлар, меҳнат фахрийлари иш ва ҳаётий тажрибаларини ёш авлод тарбиясига, жонажон юртимизнинг гуллаб-яшнатиш борасидаги ишларига сафарбар этаверадилар. Кексалари ардоқли юртда яшаётганимиздан бахтиёрмиз.


Отаназар ПИРНАЗАРОВ,
“Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси раиси, туман Кенгаши депутати.