SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  КЕКСАЛАРДА СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ

КЕКСАЛАРДА СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ

« Назад

03.09.2018 09:35

Оила аъзолари томонидан кексаларни парваришлаш, уларга меҳр кўрсатиш ва соғлом турмуш тарзида яшашлари учун шароит яратишлари муҳим аҳамиятга эга. Қарилик даврида таом-ни чайнаш аъзоларида ўзгаришлар кузатилиши сабабли маҳсулотлар танлаш ва уларни кулинар қайта ишлаш усулларига талаб кучаяди.
Сабзавотлар қанд лавлаги, сабзи, ошқовоқ, гул карам, помидор, картошкани пюре ҳолида истеъмол қилиш фойдали. Ҳўл мевалар, жумладан, уларнинг  ширин          навлари, цитрус, олма ва бошқа мевалар тавсия этилади. Тайёр таомларга таъм бериш мақсадида хушбўй кўкатлардан фойдаланиш  маъқул.
Кекса киши кунда 4 марта овқатланиши ва у қуйидагича бўлгани маъқул: нонушта ва кечки овқат оралиғидаги вақт 10 соатдан ошмаслиги керак.
Ёши улуғлар учун овқатланишдаги тавсиялар: гўшт ва балиқ таомларни етарли миқдорда истеъмол қилиш, ёғларнинг асосий қисмини куннинг биринчи ярмида қабул қилиш; меъёридан ортиқ тузли, гўштли ва балиқли таомлар юрак қон-томир ва нафас олиш тизимлари фаолиятига салбий таъсир этиши сабабли уларни кечқурунлари истеъмол қилмаслик; кечки овқатда сутли маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин, чунки уйқу пайтида инсон организмига салбий таъсир этмайди; кўпроқ димланган ва ёғсиз парранда гўштли шўрвалар истеъмол қилишлари мақ-садга мувофиқ.


А.Болтаев,
Хива туман КТМП
 “Саломатлик маркази” олий тоифали валеолог шифокори.
Г.Қодирова,
Хива шаҳар КТМП 
умумий амалиёт шифокори.