SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ҚУВОНЧЛИ ОНЛАР ЯҚИН

ҚУВОНЧЛИ ОНЛАР ЯҚИН

« Назад

05.03.2018 10:17

Биз бу кунни бир аср, йиллар, ойлар, хатто дақиқалар сайин кутаётирмиз. Президент Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг ноябрь ойида сайловчилар билан учрашган чоғида Хива шаҳрига темир йўл келишини эълон қилганларида бутун зал оёққа қалқди. Ахир бу бир асрдан зиёд вақтдан бери халқимизнинг қалбида яшаб келаётган орзуси эди-да!
Хивага темир йўл келиши нафақат турис-тик оқимни ошириш, балки унинг жозибадорлигини ошириш, хусусан, ички туризмни ривожлантириш, товар-юк ҳажмларини яхшилаш имконини беради. Хуллас, қадимий шаҳарда темир йўл келишига монанд равишда кенг миқёсли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Ҳазорасп дарвозаси томон борган киши дафъатан бу ерларни танимаслиги тайин. Чунки эски йўллар, уйлар ўрнида янгидан турар-жойлар, йўлаклар, хиёбонлар барпо қилинмоқда. Вокзалолди майдонини айтмайсизми, бирор зум иш тўхтамайди: хали темирбетон конструкциялари олиб келиниб пайванд қилинаётган, хали тупроқ қазиш ишлари давом этаётган, уч қаватли вокзал биноси қурилишида эса сўнгги пардозлаш ишлари жадал.
Шу тобда улкан қурилиш майдонига ҳайрат-ла, ҳавас-ла қараб-қараб ўтаётган элдошларимизнинг фикрлари, эзгу тилаклари бир олам:
Вера Борисовна Пак, “Болалар шаҳарчаси” директори, Ўзбекистон Қаҳрамони:- мен нимани ўйладим, биласизми, болаларим билан поездда бутун Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга чиқсам, дейман!
Жўшқин, шоир:- бундай мислсиз ўзгаришлар шубҳасиз, ижодкорга битмас-туганмас илҳом бағишлайди. Беихтиёр куйлаб юборгиси келади, кишининг. Мен бир умр завқланиб, мадҳини оламаро тараннум этаётган кўҳна кентимга бағишлаб, туркум шеърлар ёзаяпман...
Хаитмат Боғибеков, Ўзбекис-тон халқ устаси:- менинг хурсандчилигимнинг боиси, энди Бухоро, Самарқанд, Қўқон, Марғилон каби шаҳарлардаги ажойиб усталар, ҳунарманд дўстларим билан ўзаро борди-келдимиз янада кўпаяди...
Орзулар, тилаклар, ўйларнинг адоғи йўқ. Поезд тезроқ келишини орзиқиб кутишяпти. Ўша кун Хивада катта байрам бўлади, тарихга олтин ҳарфлар билан битилади...
Ш.МАШАРИПОВ.