SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ҚУВОНЧЛИ КУН САДОЛАРИ

ҚУВОНЧЛИ КУН САДОЛАРИ

« Назад

12.09.2018 09:57

... Бугун унутилмас кун. Ҳатто биз катталар ҳам мактабга илк бор борган дамларимизни энтикиб-энтикиб эслаймиз. Қўлларида папка ва анвойи гуллар кўтарган фарзанду невараларимизни кўрсак, ўша кунлар нигоҳимиздан ўтади.
Шаҳар ва туманимиздаги мактабларда ҳам янги 2018-2019 ўқув йили анъанавий мустақиллик дарслари билан бошланди. Илм даргоҳлари барвақт таъмирланган боис эрталабки тантаналар мактаболди теп-текис майдончаларида деярли бир пайтда бошланди.
- Бугун биз устоз-мураббийлар учун қўшалоқ байрам, - дейди тумандаги 8-мактаб бошланғич синф муаллимаси Марямжон опа Давлетова,-мактабимиз мукаммал таъмирланди. 

Барча қулайликларга эга бўлган синфхоналарда истиқлол эгаларига янаям завқ-шавқ билан сабоқ бергинг келади. Бундай эътибор ва ғамхўрликлар учун муҳтарам Президентимиздан миннатдормиз.
Бундай самимий қалб сўзларини бевосита биз иштирокчиси  бўлган шаҳардаги 1, 7-, тумандаги 21, 33- мактабларда ҳам эшитдик. Муҳими фарзандларимиз етук билимли ва фаровон ҳаёт гаштини сурсинлар.
Илмга чанқоқлик, юрт эртаси, келажак эгалари бўлган ёшларга катта умид ва ишонч.Мустақилликнинг 27 йиллиги тантаналарининг бевосита давоми сифатида янги ўқув йилига бағишлаб, ўқув муассасалари, шу жумладан, тумандаги 24-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбир иштирокчилари чеҳрасида ана шу туйғулар акс этди.
Мактаб директори З.Қаландаров, маҳалла фуқаролари йиғини раиси Э.Қиличев, меҳнат фахрийлари Б.Бобожонов, О.Юсупов ва бошқалар иштирокчиларни янги ўқув йили билан қутлаб, эзгу тилакларни изҳор этишди.
Биринчи синфга илк бор қадам қўйган ўғил-қизларга Президент совғалари, ўқув қуроллари тантанали тарзда топширилди. Ўқувчилар истиқлол, она-Ватан, устозларни шарафловчи шеър ва қўшиқлар айтишди.


О.Шомуротова,
 шу мактаб бошланғич синф ўқитувчиси.