SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ҚУТҚАРУВЧИ ЖАСОРАТГА ҲАМИША ТАЙЁР!

ҚУТҚАРУВЧИ ЖАСОРАТГА ҲАМИША ТАЙЁР!

« Назад

15.04.2017 05:46

Илгари хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 12-14 апрель кунлари Хива туманида “Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий тизимларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракати” қўмондонлик – штаб ўқув машқлари ўтказилди.
Республика фавқулодда вазиятлар Вазирлиги ва вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ўтказилган мазкур машқларда тезкор-тактик топшириқлар, ФВлар содир бўлаётган пайтда вазиятни баҳолаш, таклифлар киритиш, куч ва воситаларни бошқариш ва раҳбарлик қилиш машғулотлари бажарилди. Дашёқ ҚФЙда фавқулодда вазиятлар юзага келганда аҳолини хавфсиз ҳудудларга кўчириш пайтида туман эвакуация комиссияси ва ҚФЙ раисининг иш фаолияти ҳамда уларнинг амалий ҳаракатлари намойиш қилинди.
Дала шароитида ташкил этилган биринчи тиббий ёрдам отряди томонидан жароҳат олган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнлари ҳам машғулотларда ўз аксини топди.
Қўмондонлик – штаб ўқув машқлари доирасида Хива ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида кўргазмали “Фуқаро муҳофазаси куни” ўтказилди.
- Қутқариш ва омон қолиш, кечаю кундуз вазиятнинг қай даражада мураккаблигидан қатъий назар биринчи бўлиб ёрдамга етиб келишга тайёр туриш қутқарувчиларнинг доимий шиоридир, - дейди Хива тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Б.Оразбоев, - Юртимиз аҳолисини ва ҳудудларини муҳофаза қилиш муқаддас бурчимиз. Фуқаро муҳофа-заси умумхалқ иши. Шу боис туманимизда ушбу муҳим вазифа юзасидан қўмондонлик – штаб ўқув машқларининг ўтказилиши ҳам бежиз эмас.
Қутқарувчилик бу оддий касб эмас, балки инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳатто ўзини қурбон қилишга, жасорат кўрсатишга ҳамиша тайёр турадиган, жисмоний ва назарий амалиётларни ўтаган фидойи кишилардир. Улар бор экан, халқимиз тинч, осойишта ва хотиржам ҳаёт кечирадилар.


Қўмондонлик – ўқув машқларидан Ш.МАШАРИПОВ, махсус “Хива тонги” газетаси учун.


* * *
Суратларда: Хива туманида ўтказилган ўқув машғулотларидан лавҳалар акс эттирилган.