SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  К У Н У Т У Н Д Е М А Й

К У Н У Т У Н Д Е М А Й

« Назад

23.10.2018 12:26

Юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқ-бузарликларнинг олдини олиш, умуман, барча соҳада эришилаётган ютуқларда ички ишлар идоралари ходимларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони му-ҳим ўрин тутаяпти.
Ушбу ҳужжатга мувофиқ профилактика, тезкор қиди-рув, тергов, йўл ҳаракати хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, қўриқлаш, патруль-пост хизматлари ходимлари ўз вазифаларини сидқидилдан, виждонан бажараётирлар. Туманимизда ҳокимлик, ички ишлар бўлими, маҳалла фуқаролар йиғини ва бошқа мутасадди ташкилотлар ходимлари томонидан тинч-лик-осойишталикни, жамоат тартибини сақлаш, вазиятни барқарор ушлаб туришни таъминлашдаги саъйи ҳара-катларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиздир. 
Профилактика инспекторлари фуқароларнинг ариза ва шикоятлари юзасидан терговга қадар текширув материалларини ҳал қилини-шига эътибор билан қараши натижасида айрим жиноятларнинг олди олинмоқда.
Президентимизнинг ўтган йили 20 апрелдаги “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги   Қарори уларнинг касб маҳоратларини янада оширишга самарали таъсир кўрсатаётир. Бундай имтиёзлар профилактика инспекторларини билим ва тажрибаларини  тўлиқ сафарбар қилиб, аҳоли осо-йишталиги йўлида фидойилик кўрсатишга ундайди, албатта.
Бир сўз билан айтганда бўлимимиз шахсий таркиби анъанавий Ички ишлар идоралари ходимлари кунини фаолиятда сезиларли натижаларга эришган ҳолда кутиб олмоқдалар. Биз ишонамиз, бундан бу-ён ҳам кенг жамоатчилик вакиллари билан куну тун демай жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг ҳар қандай кўринишидан қатъий назар олдини олишдаги доимий ҳамкорлигимиз давом этаверади.
Шаҳар ва туманимиз осойишталик посбонларини анъанавий Ички ишлар идоралари ходимлари куни билан самимий муборакбод қилиб, сермашаққат фаолиятларидаги эзгу ва хайрли ишларига муваффақиятлар тилаймиз.

Р.ЖУМАНИЯЗОВ,
туман ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник.