SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ҚОМУСИМИЗ ФАХРИМИЗ

ҚОМУСИМИЗ ФАХРИМИЗ

« Назад

11.12.2017 05:08

Хива педагогика коллежида туман ҳокимлиги, прокуратура, ички ишлар бўлими ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида Конс-титуция кунига бағишлаб, тантанали йиғилиш ўтка-зилди. Туман прокурори Ғ.Султонов Конституция мазмун-моҳиятига, унинг инсонпарварлик тамо-йилларини акс эттирувчи моддаларига алоҳида тўхталди.
Тантанали маросимда туман ҳокими О.А.Матя-қубов қатнашди ва сўзга чиқди.
***
Конституциямиз қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан 56-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Қомусимиз-фахримиз” мавзуида байрам тадбирига шаҳримизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши-да ўзларининг фидойи меҳнатлари билан ҳисса қўшиб келаётган устоз педагоглар, малакали шифокорлар ва ишлаб чиқариш илғорлари, нуронийлар ва ёшлар вакиллари таклиф қилинди.
Шаҳар ҳокими Э.О.Яқу-бов қутлуғ сана муносабати билан йиғилганларни ва улар орқали шаҳримиз аҳлини муборакбод этиб, эзгу тилаклар билдирди.
Шаҳар прокурори М.Вапаев умуминсоний қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, халқнинг ижтимоий муҳофазаси ифода этилган Конституциямиз чин маънода дунёдаги энг мукаммал қонуний ҳужжат, бахт - иқболимиз кафолати эканлигини таъкидлади.
***
Тадбирларда туман ва шаҳар маданият бўлимлари бадиий ҳаваскорлари ижросидаги куй-қўшиқлар йиғилганларга байрамона кайфият бағишлади.
Ш.МАТЁҚУБОВА.
Д.БОЗОРБОЕВ.