SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  Қ И Б Л А Т О З А Б О Ғ

Қ И Б Л А Т О З А Б О Ғ

« Назад

17.12.2018 15:57

Хон ва унинг аёнлари ёзги қароргоҳи вазифасини ўтаган бу қўҳна тупроқни зиёрат ҳамда саёҳат қилиш қанчалик савоб иш. Асрий меъморчилик мажмуаси ва унга туташ боғ-роғлар аслидагидек асралмоқда. 
-Бу муқаддас масканда туғилиш, яшаш, сидқидилдан меҳнат қилиш-нақадар бахт!,-дейди МФЙ раиси Абдуллажон Худойназаров,-маҳалламиз аҳли ҳар куни кўриб турадиган, тавоб қиладиган, мозий билан бугунни туташтирувчи афсонавий қадамжоларимиз билан фахрланамиз.
Дарвоқе, дунё сайёҳларининг нигоҳига тушган Қибла Тозабоғда бугунги кунда 3047 нафар аҳоли 774 та оила, 567 хонадон, 2 та элат, 17 та кўчага жойлашиб, тинч-фаровон хаёт кечиришмоқда. Иккита касб-ҳунар коллежи, ўндан ортиқ хусусий дўконлар, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчалари, меҳмонхона-тўйхоналар, врачлик пункти, 13-мактабгача тарбия муассасаси, «Хива саполи» МЧЖ каби корхона-ташкилотлар бир маромда ишлаётгани маҳалланинг келгуси тараққиётидан дарак беради.
- Пирибадавлат отахону онахонларимиз ҳамиша эъзозу эътибордалар,-дейди котиба Болжон Хўжаева,- бу йил Сапо бобо Раҳимов 93 ёшни,  Ойбиби момо Хаитова 91 ёшни, Адилжон момо Машарипова 90 ёшни қарши олдилар.
Маслаҳатчи Хосият Абдуллаева эса ибратли оилаларни ҳам бирин-кетин санай кетди: Ойбиби Исмоилова, Нодир Мадримов, Илҳом Раҳимов, Руслон Юнусов, Маҳмуджон Машарипов, Санобар Қаландарова, Султонбек Яқубовлар маҳалла фаолиятида фаоллар ҳисобланадилар.
Маҳаллада мақташга арзигулик ижобий ўзгаришлар билан бирга, ўткир хаётий муаммолар, камчиликлар ҳам тўпланиб қолганидан юз ўгириб бўлмайди, асло. Газ тақсимотидаги узилишлар, марказий ва ички йўлларнинг таъмирталаблиги, айрим пайтларда маиший чиқиндиларни ўз вақтида ташиб олиб кетилмаслиги ойнадаги доғлардек, кишида салбий таассурот уйғотади.
Бир сўз билан айтганда «Қибла Тозабоғ» ликлар қутлуғ ниятлар, орзу умидлар билан келажакка қадам ташламоқдалар. Уларнинг эзгу ва хайрли ўй-режалари тезроқ амалга ошишига тилакдошмиз.

Ш.МАШАРИПОВ.
***
Суратларда: МФЙда эрталабки вазифалар тақсимоти, «Қибла Тозабоғ» меҳмонхонаси, эртамиз эгалари  
«нималар»ни кашф қилишмоқда.