SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ҚАЛБЛАРДА ЯШАЁТГАН ШОИР

ҚАЛБЛАРДА ЯШАЁТГАН ШОИР

« Назад

06.05.2017 07:03

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф шеърият чўққисини забт этган, умри боқийликка даҳлдор ижодкор. Бу йил унинг таваллудига 63 йил тўлди. Шу муносабат билан жойларда турли тадбирлар, хотира кечалари ташкил этилди.
Тумандаги 31-умумтаъ-лим мактабда ҳам шоир хотирасига бағишлаб, тадбир ўтказилди. “Хива тонги” газетаси муҳаррири Ш.Машарипов, шоир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси О.Исмоилов, меҳнат фахрийси Б.Жуманиёзов ижодкор ҳаёти ва фаолияти ҳақида гапириб беришди.
Ўқувчилар Муҳаммад Юсуф шеърларидан ифодали ўқишди. Шунингдек, шеър ёзишга иштиёқманд ёш қаламкашлар ҳам ўз ижод намуналаридан йиғилганлар эътиборига ҳавола этишди.
Мактабнинг она тили ва адабиёт фани муаллималари Моҳира Абдуллаева, Фарида Хўжаева, Наргиза Собировалар шоир ижодига бағишланган ушбу кечани видеоролик ҳолда, китоб, суратлар орқали тайёрлашгани боис барчада катта таассуротлар қолдирди.
- Бундай жонли мулоқотлар ўқувчиларнинг ўз фикр-мулоҳазаларини эркин баён қилиш қобилиятларини оширади – дейди мактаб директори М.Матяқубов, - бунда мана шундай тадбирлар, суҳбатлар самарали воситадир.
Учрашувда шунингдек, китоб мутолааси унинг инсон ҳаётида тутган ўрни тўғрисида ҳам дилдан мулоқот қилинди.
Тумандаги 42-умумтаъ-лим мактабида бўлиб ўтган тадбир ҳам халқимизнинг севимли шоири Муҳаммад Юсуф хотирасига бағиш-ланди. Ўқувчилар шоир шеърларидан, ўз ижодий машқларидан намуналар ўқидилар. «Шоир оиласида», «Бешинчи ўғил» деб номланган саҳнавий кўринишлар намойиш этдилар. Б.Полвонназирова, М.Абдуллаева, Ҳ.Абдул-лаев, У.Шомуродова, М.Ўринова сингари ўқув-чилар айниқса, фаоллик кўрсатишди.
Мактаб директори Ж.Отамуротов, туман ХТММТТЭБ методис-ти О.Латипов, ўқитувчи Г.Отаева ва бошқалар шоир ижоди ҳамда Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ўтказилаётган тадбирларнинг аҳамияти ҳақида гапирдилар.

Ш.МАТЁҚУБОВА,
«Хива тонги» мухбири.