SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ҚАЛБЛАРДА МАНГУ ЯШАЙДИ

ҚАЛБЛАРДА МАНГУ ЯШАЙДИ

« Назад

15.01.2018 08:47

Дунёда шундай улуғ, шундай муқаддас бир туйғу борки, бу инсонлар орасидаги меҳр бўлиб, уни ҳеч нарсага тенглаб бўлмайди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов барча соҳаларда республикамизни ривожлантиришга ўзини улкан меҳнатларини, жонкуярлигини бахшида қилганликларини ўзбек халқи жуда яхши билади ва қадр-лайди. У бутун меҳрини Ватанига, халқига бағишлади. Айни пайтда бутун халқимиз шу инсонга меҳр берган эди. Ҳозирги кунда рес-публикамизнинг барча вилоятларида “Меҳрибонлик уй”ларида таълим-тарбия олиб, юртимиз ривожига ўзининг меҳнатлари билан ҳиссасини қўшиб келаётган инсонлар жуда кўп. Буларнинг барчасида Биринчи Президент И.А.Каримовнинг хизматлари беқиёс ҳисобланади.
Мен ҳам 20-сон “Меҳрибонлик уйи”нинг собиқ тарбияланувчисиман. “Меҳрибонлик уй”ларининг меҳрга ташна собиқ фарзандлари Биринчи Президентимиз, қолаверса, Ўзбекистон Қаҳрамони Пак Вера Борисовна меҳрини ҳис қилиб яшайдилар. Мен ҳаётда ўз ўрнимни топишимда, шунингдек, зиёлилар қаторига қўшилишимда, оилали бўлишимда, асосийси инсон бўлиб шаклланишимда уларнинг меҳнатлари чексиз.
И.А.Каримов 1998 йилда Жалоладдин Мангуберди ёдгорлик монументи очилиш тантаналарида қатнашиб, “Меҳрибонлик уйи”нинг бир гуруҳ тарбияланувчилари ҳамда онахонимиз Пак Вера Борисовна билан учрашдилар. Президентимиз ўшанда ўз самимий тилаклари ва ўз фарзандларига бўлган меҳрини, шунингдек, ҳамиша сиз фарзандларимиз менинг, давлатимизнинг ғамхўрлиги остида улғайиб вояга етасизлар. Келажакда ўз билимингизга таяниб юртимизга фойдаси тегадиган инсон бўласизлар, деб таъкидлаганлари ҳамон эсимда. Шу сўзлар ҳамиша онгимизда, юрагимизда сақланиб туради. Ҳозирги тенгдошларим турли соҳаларда, турли лавозимларда фидойилик кўрсатиб, юрт равнақига ҳисса қўшмоқдалар.
Ўқитувчилар Ж.Абдуллаев, У.Пирназаров, М.Маткаримова, ҳарбий хизматчилар И.Қурёзов, Қ.Абдуллаев, шифокор Р.Аминова, рассом Б.Болтаев ва бошқалар шулар жумласидандир.
Биринчи Президентимиз И.А.Ка-римов ташаббуси билан Хива шаҳрида “Болалар шаҳарчаси” ташкил этилгани ота-онасиз, қаровсиз қолган, меҳрга ташна ўғил-қизлар учун чексиз ғамхўрлик бўлди. Ҳозирги кунда мен “Болалар шаҳарчаси”да жисмоний тарбия йўриқчиси сифатида фаолият олиб бормоқдаман. Шу даргоҳнинг нон-тузини еб, таълим-тарбия олиб ва яна айнан шу ерда меҳнат қилиш ҳамда болажонлар кулгисига шерик бўлиш мен учун катта шарафдир. Бу менда ҳаётга бўлган муҳаббат, Ватанга бўлган садоқат ва ифтихор туйғуларини янада ҳам оширади. Бунинг учун мен Биринчи Президентимиз руҳи олдида ва давлатимиздан қарздорман.
Халқимиз чексиз муҳаббатини қозонган, мустақиллигимиз бош меъмори номи қалбимизда ва келажак авлодлар хотирасида тинчлик, барқарорлик, фаровонлик ва тараққиёт раҳнамоси, буюк давлат арбоби сифатида мангу яшайди.

Жамолбек АБДУЛЛАЕВ,
“Болалар шаҳарчаси” жисмоний тарбия ўқитувчиси.