SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ҚАЛБИМИЗДА ЯШАЙСИЗ

ҚАЛБИМИЗДА ЯШАЙСИЗ

« Назад

27.11.2018 09:45

2018 йилнинг 13 ноябрь санасида қалби дарё онахонимиз Ўзбекистон Қаҳрамони, устоз- мураббий Вера Борисовна Пак 80 ёшга тўлган бўларди.
Бу кунни Вера она кенг даврада барча яқинлари, дўсту қадрдонла-ри, ҳамкасблари, суюкли фарзандлари даврасида нишонлашни ният қилган эди.
Афсуски, бу сана Вера опасиз фарзандлари, яқинлари, шогирдлари ҳамкасблари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилди.
Хотира тадбири аввалида Вера Борисовна ҳаёти ва фаолияти ҳақида видео-ролик намойиш этилди.
Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати,ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича  ўринбосари  С.Солаев,вило-ят халқ таълими ходимлари фахрийлар кенгаши раҳбари Илҳом Ҳаитов, собиқ ўқувчи-шогирди, Виктор Юсупов, вилоят корейс маданияти маркази раҳбари Антонина Тен, қизи Инесса Пак Паклар Вера Борисовнанинг ёрқин ҳаёти ва ибратли меҳнат фаолияти ҳақида чуқур ҳаёжон ва изтироб ила дил сўзларини изҳор қилдилар.
Вера Борисовна ҳаётининг ҳар бир лаҳзаси шиддат билан ўтди. Унинг учун бегоналар йўқ эди.
Шаҳар, туман ва вилоят Кенгашларида депутатлик, Олий Мажлис Сенатининг аъзоси сифатида халқ манфаати ҳимояси, юрт равнақи йўлида фидойилик намуналарини кўрсатди. Ёш авлодни айниқса, “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларининг ўқиши, меҳнат қилиши, оила қуриши, уй-жойли бўлишида алоҳида жонбозлик кўрсатди. Уларнинг фаровон ҳаёти, жамиятда муҳим ўрин топганлик-лари, қўлга киритган ютуқларидан фахрланарди.
Вера Борисовна миллий қадри-ятларимизни қалбдан ҳис қилиб, ўзбекона урф-одатларга хос  ва мос яшади. “Мен ўзбек қизиман”,-дея эътироф этарди, ўзини.
 Бугун Вера она орамизда йўқ. Лекин унинг ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳамиша ёш авлодга юксак намуна бўлиб қолади.
Унинг эсдаликларидан иборат “Ҳаёт сабоқлари» китоби нашрга тайёрланмоқда. Ушбу китоб ёш авлодни комил инсон бўлиб тарбиялашда таълим-тарбия соҳаси ҳодимларига йўриқнома сифатида хизмат қилишига аса асдойдил ишонамиз.

Давлатназар ЮСУПОВ.