SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ҚАДРИЯТЛАРНИ АКС ЭТТИРУВЧИ БАЙРАМ

ҚАДРИЯТЛАРНИ АКС ЭТТИРУВЧИ БАЙРАМ

« Назад

23.03.2018 08:10

Президентимизнинг “2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида таъкидланганидек, она-табиатни севиш ва ардоқлаш, ҳаёт гултожи бўлмиш инсонни қадрлаш, Ватанга муҳаббат ва садо-қат каби эзгу ғояларни ўзида мужассам этган Наврўз халқимизнинг энг қадимий, асл миллий байрамидир.
Қарор ижросини таъминлаш ва ушбу қутлуғ айёмни юксак савияда ўтказиш мақсадида шаҳар ва туманимизда ҳам ҳар томонлама тараддуд кўрилди.
Вилоят қўғирчоқ теат-ри директори, Ўзбекис-тон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Даврон Отабоев: -“Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” деган ғояни ўзида мужассам этган маданий-маърифий, тарғибот-ташвиқот тадбирларида ижодий жамоамиз ҳам фаол иштирок этади.
Турли-туман образлар орқали азалий қадриятлар ва анъаналаримизни ифода этувчи саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар, рақслар, жамоамиз саҳналаштирган “Бошида сават тутган қиз” янги спектакли эса томошабинларга байрам туҳфаси бўлади.
Хива шаҳар маданият бўлими бошлиғи Равшан Қурбонов: - Қадимий ва навқирон шаҳримиз марказида, шунингдек, истироҳат боғи, маҳаллаларда халқ сайли шаклида ўтадиган байрам жараёнларида таниқли хонанда ва созандалар, ёш ижрочилар, “Достон” ва “Сайқал” фольклор этнографик халқ ансамблларининг жамоалари элдошларимизга хизмат қиладилар. Мумтоз наволар, шўх яллалар, халфа қўшиқлари, ҳеч шубҳасиз барчанинг байрам шодлигига шодлик қўшади.
Туман маданият бўли-ми бошлиғи Шоназар Матёқубов: - Байрам шодиёналарини туманимизнинг барча қишлоқларида, маҳаллаларида юқори даражада ўтказиш режалаштирилган. Халқ сайиллари дастурларини тайёрлашда бахшилар чиқишлари, халқона ўйинлар, фольк-лор санъати намуналари, шунингдек, ҳунармандлар кўргазмалари ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Наврўз байрамининг асосий қисми Соёт қишлоғида бўлиб ўтади. Санъаткорлар билан бир қаторда халқимизни истеъдодли вакиллари, бахшилар, қизиқчилар, ижодкор зиёлилар ҳам иштирок этадилар.
Ҳеч шубҳасиз, Наврўз орзу-интилишлари, эзгу мақсадларини, шукроналикни ифода этувчи шодиёналарга айланади.