SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  "ҚАЛБИНУР"ДА ЯЙРАШДИ

"ҚАЛБИНУР"ДА ЯЙРАШДИ

« Назад

17.12.2019 08:40

Ўтган якшанба куни туманимиз қишлоқ хўжалиги ходимлари ўзларининг анъанавий байрамини нишонладилар.
Шаҳардаги файзли, муҳташам "Қалбинур" тўйхонасига илғор фермерлар, деҳқонлар ва кенг жамоатчилик вакиллари таклиф қилинди. Уларшарафига тўкин дастурхон атрофида ёқимли куй-қўшиқлар ижро этилди. Илғорлар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан мукофотланди.
Туманимиз бу йил илк марта кластер усулида 18502 тонна пахта, 7062 тонна ғалла, 147 тонна пилла ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирди. Россия, Қозоғистон, Болтиқ бўйи давлатларига 9 миллион долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилинди.
Ютуққа Раҳимберган ҳожи Анбар, "Хива жаннат диёри" фермер хўжаликлари ва "Шухрат" МЧЖ муносиб улуш қўшдилар.
 Тантана аҳлини туман ҳокими О.А.Матяқубов самимий муборакбод этди.

 

"Хива тонги".