SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ БАЙРАМИ

ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ БАЙРАМИ

« Назад

04.03.2017 02:45

Бугун юртимиз, хусусан туманимиз қизлари эришаётган ютуқлар ҳар биримизни қувонтиради. Гўзаллик ва нафосат билан ақлу фаросатини ўз ўрнида қўллаб илм соҳасида фаолият олиб бораётган аёлларимиз, қўли гул ҳунарманд қизларимиз, шоираларимиз, рассом-ларимиз меҳнатлари таҳсинга лойиқ.
Анча йиллардан бери илм-фан соҳаси ривожида меҳнат қилаётган Маъмун академиясининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, олима Гавҳар Дурдиева, оиласи иқтисоди ва давлатимиз ривожига ҳисса қўшиб келаётган тадбиркор аёлларимиз “Бахт Шоҳида” МЧЖ раҳбари Муборак Абдуллаева, Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси “Тадбиркор аёл” уюшмаси туман раиси Каромат Эрниёзова, жамоатчи, фаол, ёшларга билим сирларини ўргатишда фидойи, “Дўстлик” ордени соҳибаси тиббиёт коллежи ўқитувчиси Муқаддас Жуманиёзова, зукко, жамоатчи қизларимиз Зулфия давлат мукофоти соҳибалари педагогика коллежи ўқувчиси Насиба Руминова, УрДУ қошидаги 2 академик лицей ўқувчиси Озода Исмои-лова, “Шуҳрат” медали соҳибалари 45-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Шаҳло Ваисова, “Гиламчи” енгил саноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Дилбар Бобожоновалар билан ҳар қанча фаҳрлансак арзийди. Улар ўзларининг издошларини ҳам юртимизга нафи тегадиган инсонлар бўлиб етишишларида қўлидан келган ёрдамларини аямаяптилар.
Маҳаллаларда диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаётган, жонкуяр аёлларимизнинг тажрибалари ва меҳнатлари сабаб жойларда соғлом мухит мустаҳкамланиб, хонадонларимизда турли гинаю можароларнинг олди олинмоқда. Ана шундай фидоий аёлларимизга ташаккурлар изҳор қиламиз.
Оиладаги ўзаро ҳурмат-ни, меҳр-оқибатни асраб-авайловчи, ёшларимиз онгини ёт, ғаразли ғоялардан ҳимояловчи, Сиз сафдошлар, маслаҳатчиларни ўзингиздай гўзал ва дилбар, баҳор элчиси бўлиб келаётган қутлуғ айём билан самимий муборакбод этаман.

Малика ИСМОИЛОВА,
туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.